UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

06 июл 05:38
Янгиликлар

Дзюдо

Фарғона вилояти дзюдосига янги раҳбар сайланди

Теглар :  ФарғонаДзюдо
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Фарғона вилояти бўлимига янги раис сайланди.

Бугунги кунда Фарғона вилояти дзюдосини янги босқичга кўтариш, олиб борилаётган кенг қамровдаги ислоҳотларни амалга оширишда талабчан, иш кўзини биладиган бошқарувчи-мутахассисга эҳтиёж сезилаётган эди. Ана шу кемтикни беркитиш мақсадида вилоят дзюдоси раҳбарлигига муносиб номзод илгари сурилди.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ZOOM платформаси орқали ўтказилган йиғилишда номзод расман таништирилди. Иштирокчилар Мамажонов Файзулло Абдусаматович номзодини ўз овозлари билан тасдиқлаб беришди. Шу йил 40 ёшини қарши олган Файзулло Мамажонов тадбиркорлик билан шуғулланади. "Great Silk Road Service" цемент заводи бош директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

Маълумоти олий. Тошкент давлат Иқтисодиёт университети (2005), Тошкент давлат Юридик университетида (2009) бакалавр, Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида (2012) магистр даражасини олган. 

Йиғилиш сўнггида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов масъулиятли вазифага киришаётган Файзулло Мамажоновга омад тилаб, унга катта ишонч билдирилаётганини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг