UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

17 окт 16:34
Янгиликлар

Оғир атлетика

Фарғонада 17 тонналик «MAN» юк автомобилини 15 метр масофага тортишди

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, шунингдек Россия Федерацияси, Тожикистон ва Қирғизистондан жами 468 нафар полвон иштирок этди.

Фарғонадаги кўп тармоқли «Само» спорт мажмуасида Туризм ва спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Миллий Паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлар кенгаши ҳамда бир қатор спорт федерациялари билан ҳамкорликда ўзбек миллий ўйинларининг фаол тарғиботчиси, таниқли полвон Тўланбой Қурбонов хотирасига бағишлаб уч авлод вакиллари ўртасида тош кўтариш ва баҳодирлар ўйинлари бўйича очиқ халқаро турнир ташкил этилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Республикамиз ҳудудида истиқомат қилаётган 76 нафар фахрий полвонлар, 152 нафар спорт фахрийлари иштирок этди. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Аҳмедов, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси раиси Ойбек Норинбоев, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва бошқалар сўзга чиқишди. 

Шу ерда Республикамиздаги полвон ва дорбозлар гуруҳларида фаолият кўрсатган 35 нафар полвонга «Ўзбекистон спорт фахрийси» кўкрак нишони топширилди.

Халқаро турнир 3 та гуруҳда ташкил этилди. Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш мусобақаси қатнашчилари катта вазндаги юклар, машиналарни кўтариш ва тортиш, дорбозлар гуруҳларининг ўзбек полвонлари ўртасида ёш тоифалари бўйича тош кўтариш, найза отиш, камондан отиш мусобақаларида иштирок этишди.

17 тонналик «MAN» юк автомобилини 15 метр масофага торта олган Сурхондарё вилоятидан келган полвон Дилмурод Қурбонов мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Халқаро турнир 8 та йўналишда ўтказилиб, ғолиблар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 окт 19:58:44
Umid
Juda ajoyib musoboqa buldi
   
17 окт 17:48:13
Mironsho Jabborov
Bu "MAN" emas, bu yuk mashinani nomi "VOLVO"
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг