UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0

07 окт 09:03
Янгиликлар

Болалар спорти

Фарғонада 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши амалда

Мазкур ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилган бўлиб, ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Мазкур ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган. Ушбу ташаббусни амалиётга жорий этилишини таъминлаш бўйича бир қатор спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Фарғона вилоятида Марғилон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш, бадантарбия машғулотлари, маҳаллалардаги нуроний отахонларни соғломлаштириш учун Йога машғулотлари, “Workоut” – маҳалла (кўча) фитнеси тури бўйича машғулотлар ҳамда шахмат мусобақаси, Марғилон шаҳар 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги “Ёшлик" сузиш ҳавзасида маҳаллада истиқомат қилаётган болалар ва қизлар ўртасида сузиш мусобақаси, «Милтиқсоз» МФЙда хусусий тадбиркор томонидан 2019 йилда қуриб битказилган «Фитнес» залида шаҳардаги уюшмаган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш мақсадида спорт машғулотлари ҳамда 18-30 ёшдаги маҳалла ёшлар ўртасида «Ҳоким кубоги» футбол мусобақалари ўтказилди.

Барча спорт мусобақалари ҳамда оммавий спорт тадбирлари республика махсус комиссиясининг ҳудудларда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш борасидаги тавсияларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилди.

Ушбу спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад , аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш орқали уларни жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, зарарли одатлар ва турли касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи кўникмасини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатларни мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг