UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0

04 апр 17:36
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Бел олиш кураш
Фарғона туманининг Чимён шаҳарчасидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидан жой олган мазкур мамлакат чемпионатида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этмоқда.

Бугун шунингдек, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда сўз олган Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳом Тошпўлатов, Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизовлар барча спортчиларга мусобақада кучли учликка кириши учун омад тилашди.

Тадбир доирасида Фарғона туман ҳокимлигига Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилган бўлса, Бел олиш ва уч кураш бўйича Фарғона вилоят ҳудудий ассоциацияси томонидан 2-3 апрель кунлари ўқув-семинарда иштирок этган ҳакамлар ва мураббийлар учун эсдалик совғалари улашилди.    

Регламентга мувофиқ, Бел олиш ва уч курашнинг яктакли йўналиши бўйича беллашувлар 6 апрелга қадар давом этади. 7 апрелдан эса уч кураш бўйича мусобақага старт берилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг