UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0

16 июн 19:20
Янгиликлар

Бошқалар

Фарғонада вазир ўринбосари ёшлар билан учрашди, унда қатор муаммоларга ижобий ечим топилди

Теглар :  Аваз Каримов
Туризм ва спорт вазири ўринбосари Фарғонада ёшлар билан учрашди, унда қатор муаммоларга ижобий ечим топилди.

Фарғона шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршидбек Аҳмедов ва спортнинг турли йўналишларида чемпионликни қўлга киритган йигит-қизлар ҳамда мураббийлар иштирокида “Вазир ўринбосари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршидбек Аҳмедов очиб берди.

Унда вазир ўринбосари Авазжон Каримов бугунги кунда юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, эришилаётган ютуқлар ва келажакда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида гапириб берди.

Учрашувда сўз олган ёш чемпионлар эса ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ва спортни ривожлантириш борасидаги таклифларини ўртага ташлашди.

Бир қатор мурожаатлар эса жойида ҳал этилишига эришилгани таҳсинга лойиқ. Жумладан, учрашувда иш сўраб мурожаат қилган ёшлар, яъни Фарғона шаҳридан Зарина Ғофуржонова Олимпия захиралари спорт коллежига, Марғилон шаҳридан спортнинг Пенчак силат тури бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони Озода Мамасиддиқова 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига, Тошлоқ туманидан Гулноза Солиева ҳамда Шуҳрат Ҳайдаровлар эса ўзлари яшаб турган ҳудуддаги БЎСМга ишга қабул қилинди.



Шунингдек, аралаш жанг санъатлари федерациясининг Фарғона вилояти бўлими директори Ойбек Нурматовнинг Фарғона шаҳридаги 2, 8, 10 ҳамда 42-сонли умумтаълим мактабларида. бепул қўшимча тўгараклар очиш тўғрисидаги мурожаати юзасидан санаб ўтилган умумтаълим мактабларида тўгараклар ташкил этиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

ММА, яъни аралаш жанг санъатлари бўйича тренер Ислом Камолиддиновнинг Қувасой шаҳрида спорт зал ажратиб беришда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати юзасидан унга Қувасой шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт залидан келишилган ҳолда беғараз фойдаланишга рухсат берилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршидбек Аҳмедов ҳал этилиши керак бўлган мурожаатларни ўз назоратига олди. Айниқса, тадбирда вазир ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршидек Аҳмедовларнинг журналист ва блогерларга кўрсатган эътибори ҳам ОАВ ходимларига ўзгача кайфият улашди.

Сўнгги сўз ўрнида айтиш керак, учрашув самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. Тадбир сўнгида ёшларга эсталик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг