UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0

27 сен 08:22
Янгиликлар

Футбол

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади?

Футболда шарҳловчиларнинг ўрни бўлакча, улар ўйин жозибасига футболчилардан кам таъсир қилишмайди.

Бу йўналишни танлаган киши вақти-вақти билан танқид, ҳақоратлар ёмғирига дош бериши керак. Ҳар қанча холис бўлманг, мағлуб жамоа мухлисларига рақибдек кўринасиз. Айни пайтда халқ орасида машҳурлашиб, минглаб мухлислар орттиришингиз мумкин. Кўпчилик сизнинг жонли эфирлар орқали яхшигина пул топишингизга ишонади...

Аслида ҳам "комментаторлик" сердаромад соҳами? Бугун шу саволга турли мамлакатлар мисолида жавоб топамиз. 

Россия Федерацияси

Яқиндагина "МатчТВ" ходимларининг ойлик маошлари эълон қилинди. Чемпионлар Лигасининг охирги финалини рус тилида шарҳлаган Георгий Черданцев 30 кунда 1,1 млн рубль (207 млн сўм) ишлаб топар экан. Телеканал шарҳловчилари орасида энг кам гонорар РПЛ баҳсларида ишлайдиган Дмитрий Бажановга тегишли (1200$).

Туркия

Бу мамлакатда спорт шарҳловчиларининг ойлик даромади (ўрта ҳисобда) 1700-2000 доллар атрофида. Аммо телеканалларнинг рейтингига кўра бу рақам юксалиб бораверади. Туркияда футбол экспертлари алоҳида қадрланади. Улар йилига 2 млн долларгача ишлаб топишлари мумкин.

Англия

Гарри Линекернинг BBCда фаолият юритишини биласиз. Инглиз футболи афсонаси қаторасига 5-йил телеканалнинг энг кўп маош олувчи юлдузига айланди — 1,36 млн фунт. Ковид пандемиясига қадар унинг йиллик даромади 1,75 млн фунт эди.

Қозоғистон

Қўшниларимизнинг машҳур комментаторлари ўйин бошига бериладиган бонус ва гонорарлардан ташқари ойига ўртача 1000 доллар атрофида маош олишади.

Германия 

Немис шарҳловчилари мундиалнинг 1 ўйини учун 3 минг еврогача гонорар олади. Телеканалларда эксперт сифатида фаолият юритадиган собиқ футбол юлдузларининг йиллик даромади 2 млн евро атрофида.

Америка эса бошқалардан анча олдинда. CBS Sports Radio'да фаолият юритадиган Жим Роум йилига 30 млн доллар топади.

Ўзбекистон

Юксак рақамлар билан давом этамиз. Бизда энг машҳур спорт шарҳловчилари 1та ўйин учун ўртача 18-27 доллар атрофида гонорар олишади (Сўмга чақсак, 200-300 минг дегани).

Ҳолатни яхшироқ тушунишингиз учун солиштирамиз. Даврон Файзиев ёки Хайрулла Ҳамидов 1 ойда 15та топ даражадаги учрашувда ишлаган тақдирда ҳам, Черданцевга нисбатан 45 марта камроқ даромад қилишади...

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг