UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0

30 янв 16:45
Янгиликлар

Теннис

Фаррух Дўстов: «Йигитларда ишонч юқори, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун муҳим»

Хабар бериб ўтганимиздек, 1-2 февраль кунлари пойтахтимизда «Дэвис Кубоги» плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон ҳамда Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс олдидан бугун «Саҳоват спорт сервис» спорт мажмуасида терма жамоа сардорлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Тадбирнинг биринчи қисмида терма жамоамиз сардори Фаррух Дўстов ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

Терма жамоа сардорлиги ва учрашув ҳақида

Сардорлик мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бундай масъулият менга ишониб топширилганидан хурсандман. Терма жамоадаги муҳитни, улар учун нима яхши – нима ёмон эканлигини яхши биламан. Йигитлар билан бирга учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз, машғулотлар олиб боряпмиз. Уларда ишонч юқори. Ўйинга тайёрмиз. Биз ўз уйимизда, ўз ватанимизда учрашув ўтказамиз. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари биз учун жуда муҳим.

Рақиблар ҳақида

Сербия жаҳон миқёсидаги кучли терма жамоа ҳисобланади. Улар сафида дунё рейтингида кучли юзликка кирувчи уч нафар теннисчи бор. 10 йил олдин Сербия терма жамоасига қарши баҳс юритганмиз. Теннисчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, Душан Лайович асосан қумли кортларда яхши ўйин кўрсата оладиган теннисчи ҳисобланади. Қолаверса, Троицки ҳам кучли ва тажрибали спортчидир. Жокович? Улар шундоқ ҳам кучли таркиб билан Тошкентга келишган.


«Дэвис Кубоги»нинг янги формати ҳақида

Фикримча, бу яхши бўлди. Олдинги форматда теннисчилар биринчи кун беш сетлик ўйин ўтказиб, кетидан жуфтлик баҳсларида кортга чиқардилар. Учинчи кунги учрашув ҳам беш сетга чўзилиши мумкин. Бундай ҳолатда тикланиш қийин бўларди. Янги формат мухлислар учун билмадиму, лекин теннисчилар учун яхши бўлиши мумкин.


Жўрабек Каримов жароҳатидан қутилдими?

Жўрабек декабрь ойида жароҳат олганди. У айни пайтда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Унинг Сербияга қарши ўйиндаги иштироки ҳақида эртага аниқ маълумот бера оламиз.

10 йил олдинги учрашув ҳақида

Сербияликларга қарши 10 йил олдин тўқнаш келгандик. Ўшанда мен Виктор Троицкига қарши узоқ ўйин ўтказгандим. 5 сетлик асабий учрашув бўлганди. Денис эса Типсаревичга қарши баҳс юритганди. Жуфтликда ҳам имкониятни бой бергандик. Бу энди ўтмишда қолди. Бугунги Ўзбекистон терма жамоаси 10 йил олдингиси билан фарқ қилади, анча тажриба тўплаганмиз. Бу сафар фақат ва фақат ғалаба учун кортга чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг