UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0

15 дек 16:10
Янгиликлар

Бошқалар

Фахрийлар бильярд мусобақасида ўзаро куч синашишди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон билярд федерацияси томонидан фахрийларимиз учун кўнгилочар тадбир ташкил этилди.

Унда узоқ йиллар ўзбек спорти ривожи йўлида ўз кучини сафарбар қилган фахрийларимиз спортнинг ушбу тури бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Мамлакат билярд федерацияси томонидан спортимиз тарихида биринчи Снукер клуби очилиши муносабати билан ташкил этилган турнирда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раҳбарияти, шунингдек МОҚ фахрийлари ҳам иштирок этдилар.

Мусобақа якунига кўра энг яхши натижани Шавкат Маҳмудов қайд этган бўлса, Сардор Мирзажонов иккинчи, Мурод Иноятов эса учинчи ўринни эгаллашди. Таъкидлаш жоиз, мусобақада иштирок этган энг кичик қатнашчи 56 ёшни қарши олганди.

Ўзбекистон билярд федерацияси раиси Ўткир Комилов тадбир якунида иштирокчиларга эсдалик совғаларини топширар экан, спорт тарғиботи йўлида кўрсатаётган давомий фаолликлари учун уларга миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг