03 окт 08:15
Янгиликлар
Теннис
Файзиев Алмати “Челленжер”и жуфтлигида ютқазди, бугун яккаликда кортга чиқади
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир давом этмоқда.
“Челленжер” туркумига кирувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Санжар Файзиев ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Кеча мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси жуфтлик баҳсларининг илк даврасида мағлубиятга учради.
Иван Неделко билан тандем ҳосил қилган Санжар беларуслик теннисчилар - Сергей Бетов ва Дмитрий Попко жуфтлигига 1:6, 5:7 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бугун Файзиев яккаликнинг биринчи даврасида турнирнинг иккинчи ракеткаси Филипп Крайиновичга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар