UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

12 май 10:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддиннинг мураббийи бугунги мағлубият ҳақида гапирди

Хабар берганимиздек, бугун тонгда профессионал боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Фазлиддинга саккизинчи жангида америкалик Майкл Фокс рақиблик қилди. Ўн раунд тўлиқ давом этган жангда боксчимиз 92:96, 92:96, 93:95 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Бу Ғоибназаровнинг профессионал боксдаги илк мағлубияти эди. Шу йилнинг февраль ойида яна бир чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев айнан Майкл Фоксни мағлубиятга учратганди. 

Бугунги жангдан сўнг Фазлиддиннинг мураббийи, ҳам ҳаваскор, ҳам проф боксдаги фаолияти давомида шогирдининг ёнида бўлаётган Аброр Турсунпўлатов сайтимиз учун ўз фикларини баён этди. 

"Балки, бугунги мағлубият яхшиликкадир. Лекин умумий олганда, Фазлиддин бугун мағлубиятга муносиб эмасди. Дастлабки учта раунд Фазлининг фойдасига ҳал бўлди. Ҳаммаси режамиз асосида кетаётганди. 

Аммо, тўртинчи раундда рефери боксчимизга огоҳлантириш берди. Фокснинг бўйи анча баланд бўлгани учун унинг ўзи клинчга кириб, Фазлиддинни қучоқлаб олаверди. Шогирдим ҳар сафар чиқиб кетишга ҳаракат қилди. 

Кейинги иккита раундда тактикани ўзгартириб, биз бироз темпни туширдик. Одатда профессионал боксда шундай йўл тутилади. Бироз нафас ростлаб олиб, кейин тўлиқ куч билан ҳужумга ўтилади. 

Тўққизинчи раундга келганда, мен Фазлига рақибни фақат йиқитиш эвазига мағлуб эта олишини айтдим. Чунки, тенг курашлар остида кечаётган жангларда ҳакамлар ғалабани ҳамиша мезбон боксчига беришади. 

Шунда Фазлиддин, Аброр ака, рақибнинг бўйи ҳаддан зиёд баланд, зарбам манзилга етиб бормаяпти, деди. Начора, якунда мен ўйлагандек бўлиб чиқди. Ҳакамлар дурангга тортадиган жангда ғолибликни мезбон боксчига тақдим этишди. 

Фокс бундан аввалги жангида Шоҳжаҳонга ютқазганди. Эргашевнинг устун томонларидан бири Майклдан бўй борасида жуда ҳам паст эмасди. Фазлига айнан бўй тафовути ҳам панд берди. 

Мен жанг якунланиши билан TOP Rank менежери билан гаплашдим. Бизга янада кучлироқ беришларини сўрадим. Таваккал қилиб, кучли рақиб билан жанг ўтказишимиз керак. Шунда рейтингда тезда юқорилаб, чемпионлик жанги учун имконият юзага келади", - деди сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида Фазлиддиннинг мураббийи.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг