UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

21 сен 08:26
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Федерацияларнинг Токио Олимпиадасидаги иштироки ва тайёргарлиги сарҳисоби бошланди

Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган федерация ва ассоциацияларимизнинг мусобақадаги иштироки ва тайёргарликларини таҳлил қилишга бағишланган ҳисоботлар бошланди.

Дастлаб Ўзбекистон ROWING&CANOE федерацияси билан мазкур масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, МОҚ қошидаги РСТИАМ директори Абдушукур Садиков, Ўзбекистон ROWING&CANOE федерацияси бош котиби Вячеслав Дидрих, Сув спорти турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари, терма жамоа мураббийлари иштирок этишди.

Даставвал, ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш, моддий-техник базанинг вилоятлар кесимидаги ҳолати таҳлил қилинди. Қайд этиш жоиз, эшкак эшувчиларимизнинг ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриши учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилди: федерация талабномасига кўра Португалия ва Польшадан замонавий қайиқлар харид қилинди, узлуксиз маҳаллий ҳамда хорижий йиғинлар ташкил этилди. Бироқ якунда 4 нафар спортчигина лицензия қўлга кирита олди холос. Шу боис йиғилиш анчагина танқидий руҳда ўтди.

“Ҳақиқатдан ҳам, спортчиларимизнинг тайёргарлиги учун барча шароитлар яратиб берилди. Тайёргарлик даври учун тузган стратегиямиз ўзини оқламади. Қолаверса, спортчиларимизда ғолиблик руҳи етишмади ва ёшларимизда тажриба камлик қилди. Бундан катта хулоса чиқардик. Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрланишда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, – деди Вячеслав Дидрих.

Мутасаддилар томонидан мураббийлар штаби билан қайд этилган натижаларни янада чуқур таҳлил қилиш, селекция ишларини кучайтириш ва кучли захира спортчиларини тарбиялаш бўйича керакли топшириқлар берилди. Шунингдек, Ханчжоу ва Париж мусобақаларига тайёргарлик режалари ҳам муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг