21 мар 11:50
Янгиликлар
Теннис
Федерер Агассига тегишли рекордни янгилади
Швейцариялик теннис юлдузи Рожер Федерер “Мастерс” турнирлари бўйича америкалик афсонавий ракетка устаси Андре Агассининг рекордини янгилади.
Рожер якшанба куни якунига етган Индиан-Уэллсдаги “Мастерс” сериясига кирувчи BNP Paribas Open турнирида бош мукофотни қўлга киритганди. Бу унинг фаолиятидаги “Мастерс” турнирларидаги 25-титули эди.
Федерер “Мастерс”даги илк совринини бундан 15 йил аввал, аниқроғи 2002 йили Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган турнирда қўлга киритган эди. Агассининг биринчи ва сўнгги титули орасидаги фарқ 13 йилни ташкил қиларди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар