23 май 11:47
Янгиликлар
Федерер жароҳатидан фориғ бўлди, у "Ролан Гаррос"га тайёр
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер "Ролан Гаррос"га тайёр эканлиги ҳақида гапирди.
"Мен оёғимдаги жароҳатимдан тўлиқ қутилдим. Парижга қайтишимдан хурсандман. Бу ерда аҳир уч йилдан бери ўйнамаётгандим.
Мухлислар мендан кўп нарса кутишмоқда. Аммо, мен шовқин кўтармасликка ҳаракат қиламан. Чунки, турнир осон бўлмаслигини тушуниб турибман. Рим ва Мадридда барчаси яхши ўтди, шу сабабли мен ўз тайёргарлигимдан мамнунман", - деди Федерер.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар