UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0

11 янв 19:46
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Fedor Team" жангчилари Bellator'ни забт этишмоқда. Молдавский Бейдердан Емельяненко учун ўч олмоқчи

Райан Бейдер ҳеч қачон ҳозиргидек муваффақиятсизликка учрамаган. Валентин Молдавский ундан сўнгги камарни тортиб олмоқчи.

30 январь тонгида Феникс шаҳрида (АҚШ, Аризона штати) Bellator 272 турнири бўлиб ўтади. Мусобақанинг асосий жанги амалдаги чемпион Райан Бейдер ва вақтинчалик чемпион Валентин Молдавский ўртасида ташкил этилади. Амалдаги чемпион Райан уч ой олдин Bellator 268 турнири, яримоғир вазн тоифаси Гран-Приси 1/2 финалида Кори Андерсондан биринчи раунддаёқ нокаутга учраган эди. Эндиликда Райан бор эътибор оғир вазнда Молдавский билан жангга қаратади.


Жанг вақти аниқ

Жангларга Тошкент вақти билан соат 5:00га яқин старт берилади ва тахминан икки соатдан сўнг турнирнинг асосий кард жанглари бошланади.


Bellator 272 карди

Турнирда яна бир россиялик жангчи, Ислам Мамедов ҳам иштирок этади. У яқинда Брент Примусга мағлуб бўлган Бенсон Хендерсон билан жанг қилади. Ўтган ёзда Примус Мамедовга ютқазган эди. Қизиғи шундаки, Примус енгил вазн рейтингида иккинчи, Ислам эса еттинчи ўринда бормоқда. Агар Ислам Бенсонни мағлуб этса, катта эҳтимол билан Примус ва Усмон Нурмагомедовни ортда қолдиради.


Асосий жанглар

Райан Бейдер - Валентин Молдавский

Бенсон Хендерсон - Ислом Мамедов 

Генри Корралес - Эйден Ли

Сабаҳ Ҳомаси - Жалил Уиллис


Дастлабки жанглар

Дэррион Колдуелл - Энрике Барсола

Лукас Бреннан - Бен Луго

Саад Авад - Крис Гонсалес

Бедер Альмейда - Бен Райт

Ромеро Коттон - Жош Райт

Салливан Коли - Бен Пэрриш


Бейдернинг ҳукмронлик даври якун топиш арафасида

Райан Бейдер хозирда 38 ёшда. Вадим Немков ва Кори Андерсонга сўнгги мағлубиятлари, Бейдерга оғир вазндан кўра битта пастдаги вазн тоифаси рақобатбардош эканлигини исботлади.

Яна бир бор амин бўлдикки, вақт ҳеч кимни аямас экан. Яқинда Дуэйн Бейдер вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчилар рейтингида деярли энг юқори поғонада турар эди. Ҳозир у кучли ўнталикда. Дастлаб у яримоғир вазнда чемпионлик камарини Вадим Немковга бой берди. Кейин Райан чемпионлигини қайтариб олиш имкониятига эга эди, бироқ Bellator 268 турнири ярим финалида собиқ UFC жангчиси Кори Андерсон томонидан нокаутга учради. Шундай қилиб, Дуэйн яримоғир вазнда чемпионлик пойгасидан чиқди. Энди у бор эътиборини оғир вазнга қаратса ҳам бўлаверади. Унутмаслигимиз керак-ки, Райан ғалабаларининг 43 фоизини нокаут билан қўлга киритган. Молдавский билан жанг америкаликнинг фаолиятида хал қилувчи палла бўлади.


Емельяненко ва Немков жангга тайёргарлик кўришда ҳал қилувчи омил бўлади

Валентин Молдавский вақтинчалик чемпионликка қадар тўрт йил секин ва айёрона кадам босган бўлиб, бу вақт ичида у олтита жанг ўтказиган. Линтон Вассел, Рой Нелсон, Хави Аяла ва Тимоти Жонсонни мағлуб этган. Валентин 29 ёшда ва у Фёдор Емельяненко жамоасида тўғридан-тўғри “сўнгги император”нинг раҳбарлиги остида ривожланишда давом этмоқда. Бундан ташқари, россиялик жангчнинг ихтиёрида машғулот учун нафақат спарринг шериклари, балки Бейдер билан жанг қилган Фёдор Емельяненко ва Вадим Немковлар ҳам бор. Бордию, Молдавский чемпионлик учун курашда мағлуб бўлса, Емельяненко Райан Бейдернинг навбатдаги рақибига айланиши хам мумкин.

Молдавскийни фаолиятидаги энг қийин жанг кутмоқда. Оғир вазнда жанг натижаси тақдирини сониялар ҳам хал қилиб қўяди. Катта эҳтимол билан Бейдер Валентиннинг заиф жойидан, яъни "стойка"дан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бироқ, Валентин буни жуда яхши билади ва уни тўхтатишга уринади. Жанг беш раундга мўлжалланган бўлади. 


Бейдер - Молдавский жангининг онлайн трансляциясини қаерда кўриш мумкин?

Асосий жанг трансляцияси Тошкент вақти билан тахминан 9:00 да бошланади ва "Окко Спорт" видеохизматида кузатиш имконияти мавжуд бўлади. 


championat.com сайти асосида Камрон Ҳасанов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг