UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Учталик масҳарабоз қайтмоқда". Ян Сехудога жавоб берди 0 19:09"Бутун умрим давомида Хабибдан ўрнак олганман" - Ислам Махачев 0 18:48Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда 0 18:27Порье беш йил ичида кучайдими? Хабиб жавоб берди 0 18:06Энди Маррей "Ролан Гаррос"даги илк ўйинида ютқазди 0 17:45Эдвардс: "Билол Муҳаммадни 10 та жангдан 10 тасида мағлуб этган бўлардим" 0 17:22Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда? 0 17:00"Русга айланаман". Сехудо Петр Янни жангга чорлади 0 16:38Кениялик атлет жаҳон рекордини янгилади 0 16:17Махачев Порье ҳақида: "У UFC Шон-шараф Залига кирадиган одам" 0 15:56Туркия терма жамоасининг Евро 2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум қилинди 0 15:35WTA рейтинги. Коллинз Топ-10`га қайтди, теннисчиларимизнинг бари кўтарилди 0 15:14Жаҳон чемпионатининг ҳар бир чизиғи бўйича энг яхшилари аниқланди 0 14:53Бугун боксчимиз лицензион турнирда жанг қилади 0 14:32"Барселона" жиддий қизиққан футболчи "Байер"га ўтишга яқин 0

16 июл 10:38
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Шахматчиларимизнинг 1/64 финалдаги натижалари + ФОТО

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ФИДЕ Жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил этган мусобақада ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти. Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов илк босқичда (2 партия) умумий ғалабага эришиб, 1/64 финалга йўл олишганди. 

Жаҳон Кубогининг 1/64 финал босқич илк партиясида ўтган йили гроссмейстер унвонини олган 19 ёшли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидовдан ташқари қолган барча ҳамюртларимиз кучли рақиблари билан дурангга эришишди. Шамсиддин дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер, 2015 йилги ФИДЕ Жаҳон Кубоги ғолиби, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони (2012 йил), блиц бўйича жаҳон чемпиони (2016) 2013 ва 2019 йилларда жамоавий жаҳон чемпионатида икки бор чемпионлик тожини кийган россиялик Сергей Карякинга қарши қора доналарда ўйнаб ютқазиб қўйди. 

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. 1/64 финал босқичи. Биринчи партия

Жаҳонгир Воҳидов – Леньер Перез Домингес (АҚШ) – 0,5:0,5

Жавоҳир Синдаров – Алиреза Фирузжа (Франция) – 0,5:0,5

Нодирбек Ёқуббоев – Давид Навара (Чехия) – 0,5:0,5

Нодирбек Абдусатторов – Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) – 0,5:0,5

Шамсиддин Воҳидов – Сергей Карякин (Россия) – 0:1

Бугун 1/64 финал босқичининг иккинчи прартиялари баҳслари бўлиб ўтади. Икки партия натижасига кўра дуранг бўлиб қолган тақдирда қўшимча тай-брек ўйналади.    

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг