UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Магомед Курбанов Виржил Ортис - Тим Цзю жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 10:07Қирғизистонлик курашчи лицензион турнирда қозоғистонлик рақибига шапалоқ туширди + ВИДЕО 0 09:46Шин Шимкентда Фомин учун ўч олди 0 09:25Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз 0 09:04Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 08:43Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди 0 08:22Жастин Гэтжи қачон октагонга қайтмоқчи эканини айтди 0 08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0 07:19Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубоги 2-турида Малайзияга 1 кам 30 та гол урди 0 03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0

02 окт 13:45
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕнинг янги рейтинги. Октябрда Қосимжонов 5 поғона пастлади

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) дунё шахматчиларининг янги рейтингини эълон қилди.

Октябрь ойи учун чиқарилган рейтингда биринчи рақамли шахматчимиз Рустам Қосимжонов 49-поғонада эътироф этилган. Ўн еттинчи жаҳон чемпиони сентябрь ойи рейтингида 44-ўринни банд этганди.

Дунё шахматчилари рейтингини ҳамон амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен бошқариб бормоқда. Кучли учликдан россиялик Владимир Крамник ва америкалик Фабиано Каруаналар жой олишган.  

Кучли ўнталик: Магнус Карлсен (Норвегия) 2853, Владимир Крамник (Россия) 2817, Фабиано Каруана (АҚШ) 2813, Максим Вашье-Лаграв (Франция) 2811, Левон Аронян (Арманистон) 2795, Уэсли Со 2794, Хикару Накамура (иккиси ҳам АҚШ) 2787, Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) 2776, Сергей Карякин (Россия) 2772, Дин Лижэнь (Хитой) 2764.

Мамлакатимиз шахматчиларининг кучли ўнталигида Рустам Қосимжоновдан сўнг гроссмейстерлар – Антон Филиппов 2592 (+10), Жаҳонгир Воҳидов 2576 (-7), Сергей Загребельний (2485), Михаил Салтаев (2477), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев 2457 (+7), халқаро мастер Темур Игонин 2457 (-9),  гроссмейстер Алексей Барсов (2441) ва истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоевлар (2435) жойлашган.

Аёл шахматчилар рейтингида эса хитойлик Хоу Ифань карвонбошилик қиляпти. Унинг ҳамюрти Цзюй Вэньцзюнь иккинчи ўринни банд этган. Украиналик Анни Музичук эса учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз Нафиса Мўминова ўтган ой рейтингига нисбатан 24 поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг