UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0

08 сен 11:05
Янгиликлар

Футбол

ФИФА Жака, Шакири ва Бехрамига Косово учун ўйнашга рухсат бермади

ФИФА Швейцария терма жамоаси футболчилари Гранит Жака, Жердан Шакири ва Валон Бехрамига Косово терма жамоаси учун ўйнашга рухсат бермади.

Куни кеча Косово терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида тарихий натижага эришди. ФИФАнинг янги аъзоси бўлган ушбу митти мамлакат терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг илк турини сафарда Финляндияга қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ушбу учрашув Косово учун илк расмий ўйин эди. Ўйин бошланишига бир неча соат қолган бир пайтда ФИФА бунгача бошқа мамлакат терма жамоаларида ўйнаган 6 нафар футболчига Косово шарафини ҳимоя қилишга рухсат берди. Улар орасида аввал Норвегия терма жамоаси сафида тўп тепаган Валон Бериши ҳам бор.

Лекин ФИФА айнан Косово ҳудудида туғилган Валон Бехрами, Гранит Жака ва Жердан Шакириларга ўз она мамлакатлари либосини кийишга рухсат бермади. Бу уч футболчи Швейцария терма жамоаси сафида Евро-2016 баҳсларида иштирок этганди. ФИФА 13 май кунидан кейин бошқа терма жамоаларда ўйнаган футболчиларга Косово сафида майдонга тушишга рухсат бермади. Айнан 13 май куни Косово ФИФАга қабул қилинганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг