UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0

27 май 15:26
Янгиликлар

Футбол

ФИФА ЖЧ-2022 саралаши борасида жиддий қарор қабул қилди. Бу Ўзбекистон МТЖга ҳам таъсир қилиши мумкин

Теглар :  ЖЧ-2022FIFA
Бугун ФИФА Осиё қитъасидаги ЖЧ-2022 саралаши борасида жиддий қарор қабул қилди.

Унга кўра "H" гуруҳида иштирок этган КХДР терма жамоаси саралашни давом эттира олмаслиги боис унинг олдинги натижалари бекор қилинди. Шу сабабли Туркманистон терма жамоаси 3 очкодан маҳрум бўлди ва гуруҳда биринчи ўриндан учинчи ўринга тушиб қолди.

Яна бир жиҳат гуруҳдаги энг яхши иккинчи ўринни олган жамоаларни аниқлашда энди гуруҳлардаги бешинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар билан ўйинлар бекор қилинади.

Яъни дейлик Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгалласа гуруҳимиздаги сўнгги ўринни эгалланган терма жамоа билан ўйинлар бекор қилинади. Бундай ҳолатда биз учун сўнгги ўринни Фаластин эгаллагани яхшироқ. Сабаби Сингапур ва Яманни бир мартадан мағлуб этганмиз, Саудия Арабистонидаги марказлашган мусобақада ҳам бу жамоаларни ютамиз деб умид қиламиз. Шунда Сингапур ва Ямандан 6тадан очко олган бўламиз. Фаластиндан эса 3 очко олганмиз (битта ғалаба, битта мағлубият).

Айни пайтда иккинчи ўриндаги жамоалар рейтинги қуйидагича кўриниш олган:



Биз Ўзбекистон терма жамоасига бўлажак учала баҳсда ҳам ғалаба қозонишига ишонамиз, шундай бўлса вакилларимиз гуруҳда БИРИНЧИ ўрин билан кейинги босқичга чиқишади. Саудия Арабистони эса гуруҳда охирги ўринни ким олди деб ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг