UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Хавьер Мендес Махачев - Порье жангига тахмин билдирди 0 08:55"Каламушларча ҳаракат". Макгрегор Хабибнинг қарзлари ҳақида кескин фикр билдирди 0 08:34Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади 0 08:13Бугун жаҳон чемпионатида тўрт дзюдочимизга мухлислик қиламиз, улар орасида Давлат Бобонов ҳам бор! 0 07:52"Реванш учун ғалабани Усикка беришди, бу пул масаласи" - Костя Цзю 0 07:31Macedonian Open. Фомин 5/2 ҳисобида олдинда бора туриб якунда ютқазди 0 19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0

25 дек 17:20
Янгиликлар

Футбол

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда

ФИФА расмий сайтида мамлакатлар аёллар терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойда эълон қилинган рейтингдаги ўрнида қолган. Ўзбекистон ҳисобида ҳозир 1540 очко бўлиб, жамоа 42-поғонани банд этган.

Жаҳон рейтингида ҳамон АҚШ аёллар терма жамоаси етакчи. Иккинчи ўринни Германия эгаллаб турган бўлса, Франция кучли учликни якунлаб берган.

Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон 9-ўринда. Бу борада пешқадам жаҳон рейтингининг 6-ўринини банд қилган Австралия бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Япония ва КХДР терма жамоалари жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3-12 апрель кунлари оралиғида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Ушбу саралаш учун қуръа ташлаш маросими эса 2017 йилнинг 21 январь куни Иордания пойтахти – Амман шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг