UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

30 сен 10:41
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Фигурали учишда Россия мактаби билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси Искандер Шадиев хизмат сафари билан Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Сафар давомида Шадиев ва ассоциация бош котиби Шерзод Асатуллаев Россия конькида фигурали учиш федерацияси бош директори Александр Коган билан учрашиб, бир қатор истиқболли масалаларни муҳокама қилди.

Суҳбат давомида ҳар икки мутасадди мамлакатларимизнинг дўстона алоқаларини спорт соҳасида давом эттиришдан мамнун эканликларини таъкидлади. Шунингдек, фигурали учиш спортини юртимизда янада ривожлантириш бўйича қатор масалалар муҳокама этилди.

Сир эмаски, фигурали учиш спортида Россия мактаби жаҳоннинг энг етакчилари қаторига киради. Олдинда турган қишки Олимпия ва Осиё ўйинлари, шунингдек, бошқа нуфузли мусобақаларга спортчиларимизни пухта тайёрлашда, юртимизда ушбу спорт оммавийлигини оширишда Россия методикасидан фойдаланиш масалалари муҳокама марказида бўлди. 

Учрашув якунида Искандер Шадеив самимий қабул учун Александр Коганга миннатдорчилик изҳор қилиб, эсдалик совғаларини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг