12 июл 08:26
Янгиликлар
Футбол
Финалда кучлилар тўқнашади, Бельгия ва Англия эса яна учрашишади
ЖЧ-2018 доирасидаги қолган иккита учрашувда кимлар ўзаро учрашиши маълум бўлди.
Англия устидан иродали ва матонатли ғалабага эришган Хорватия финалда кеча Бельгияни мағлуб этган Франция билан Жаҳон кубоги йўлида тўқнаш келади.
Бронза медали учун эса гуруҳдошлар саналган Бельгия ва Англия яна дуч келишмоқда. Гуруҳда қиймати муҳим бўлмаган баҳсда 1-ўрин учун беллашган ушбу жамоалар эндиликда 3-ўринга талашиб кўришади.
Финал 15 июль куни Москва шаҳридаги "Лужники" стадионида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун ўйин эса 14 июль куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади.
Ҳавола :
Фикрлар