UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

29 авг 11:33
Янгиликлар

Формула-1

Формула -1. Мавсумнинг янгиланган тақвими-2021: 22 босқич, учта Гран-прининг санаси ўзгарди

Теглар :  Формула-1
Формула -1 ташкилотчилари Япония Гран - присининг бекор қилиниши билан боғлиқ тақвимдаги ўзгаришларни эълон қилди.

Япония Гран -приси 8-10 октябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли кетма-кет иккинчи марта бу босқич бекор қилинди. 

Дастлаб тақвимда 23 та босқич ўрин олган эди, аммо энди Формула-1 ташкилотчилари 22 та босқич ўтказишни режалаштирмоқда. Белгиланган саналарда Голландия (3-5 сентябр), Италия (10-12 сентябр) ва Россия (24-26 сентябр) Гран-приси бўлиб ўтади. 1-3 октябрь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган Туркия Гран-приси тақвимда Япония Гран-приси ўрнини эгаллайди. АҚШ Гран - приси режалаштирилганидек 22-24 октабр кунлари бўлиб ўтади. Мексика ва Бразилиядаги босқичлар бир ҳафта олдинга кўчирилди. Улар мос равишда 5-7 ноябрь ва 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади.

19-21 ноябрга режалаштирилган пойга жойи кейинроқ маълум бўлади. Мавсум Саудия Арабистони (3-5 декабрь) ва БААда (10-12 декабрь) ўтказиладиган пойгалар билан якунланади.


2021 йилги мавсумнинг иккинчи ярми учун Формула-1 тақвими билан танишинг:


12. Бельгия Гран - приси - 29 август

13. Голландия Гран -приси - 5 cентябр

14. Италия Гран - приси - 12 cентябр

15. Россия Гран - приси - 26 cентябр

16. Туркия Гран - приси - 10 октябрь (аввал 3 октябрь)

17. АҚШ Гран - приси - 24 октябрь

18. Мексика Гран - приси (Мексика) - 7 ноябрь (аввал 31 октябрь)

19. Сан -Паулу Гран - приси (Бразилия) - 14 ноябрь (аввал 7 -ноябрь)

20. Бўш  жой - 21 ноябрь

21. Саудия Арабистони Гран -приси - 5 декабрь

22. Абу - Даби Гран - приси - 12 декабрь

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг