UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 13:24U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда 0

21 авг 21:21
Янгиликлар

Формула-1, Қизиқарли!

Формула-1. Саудия Арабистони пойга оламига нималарни ваъда қилмоқда?

Теглар :  Формула-1
Ф-1 энди мисли кўрилмаган даражада тезкор шаҳар йўлига эга: ўртача тезлик 253 км/соат.

Саудия Арабистонининг кучли дебюти

Саудия Арабистони 2021 йилнинг 5 декабрь куни Формула-1 нинг сўнгги босқичини ўтказади. Араблар Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган шаҳар пойгаси, Формула-1 даги дебют қандай бўлишини тўлиқ намойиш этди. Илгари, Яқин Шарқдаги нефть монархияси автоспортга вақти-вақти билан таъсир кўрсатар эди: асосий ютуқ “Уильямс”нинг 70-йилларнинг охири ва 80-йилларнинг бошидаги ғалабаларини молиялаштириш эди. Аммо сўнгги мавсумларда ҳамма нарса ўзгарди: қироллик бутун дунё билан кўприк қуриш ва сайёҳлик учун жозибали кучга айланиш режасига ўтди ва бунинг учун қонунларни ислоҳ қилди (асосан шариат қонунлари билан боғлиқ) ва биринчи навбатда автоспорт орқали ниҳоятда қаттиқ абсолутистик диктатура обрўсини йўқотишга киришди.

Пойга учун сармоялар кўлами шунчаки ҳайратланарли: аввалига “Формула Е” ва “Дакар” Саудия Арабистонига етиб келди ва 2020 йилдан бери мамлакатнинг асосий нефть компанияси (ва дунёдаги энг қиммат корпорация) “Сауди Арамc” Ф-1 билан ҳомийлик шартномасини имзолади. Мавсум учун 40-45 миллион доллар тўлаш мажбурияти билан (Sport Business маълумотлари).


Кейинги қадам Жидда шаҳрига Гран-при турнирини олиб келиш ҳуқуқи тўғрисидаги битим эди. Бунинг учун араблар 10 йил давомида 660 миллион тўлайдилар (бу рекорд кўрсаткич). Ва албатта, бундай катта миқдорни оқлаш учун трек ҳам, пойга ҳам бутун дунё учун катта даражада “портлаш” бўлиши керак. Шунинг учун Саудия Арабистони Автоспорти президенти шаҳзода Холид Бин Султон Ал-Файсал трекни: “Дунёдаги энг яхши ва тезкори”, - дея эълон қилди.

Март ойида “Формула-1” билан биргаликда мана шу босқич промоутери ўзининг конфигурацияси ва пойга майдони жойлашишини намойиш қилди.  Арабларнинг тарихий ҳаракати ўзини оқлайдиганга ўхшайди.


253 км / соат ўртача тезлик шаҳар йўллари учун энг юқори кўрсаткичдир. Шунингдек, 27 бурилиш, 3 DRS зонаси ва қирғоқ бўйлаб 6,2 километрли йўл бўлади

Пойга йўлини лойиҳалаш учун сўнгги ўн йилликларнинг энг таниқли пойга меъморларидан бири - Ҳерман Тилке жалб этилди (Сочи Автодром лойиҳаси, Ханойдаги бомба изи, пойгачиларнинг севимли “Америка Трассаси”, энг яхши дурдона “Сепанг” ва “Истанбул парки”, Шанхай, Сингапур ва Валенсиядаги шаҳар йўлларини ишлаб чиққан). Аммо энди, тарихда биринчи марта германиялик Росс Браун бошчилигидаги дизайнерлар бюроси “Формула-1” спорт бўлимига, Тилке жамоасига маслаҳат берди ва мумкин бўлган конфигурациялар бўйича автомобилнинг тезлиги ва асосий хусусиятларини симуляция қилишга ёрдам берди. Автодромлар илгари ҳеч қачон бундай илмий ёндашув билан қурилмаган эди.


Ҳўш, нима бўлади?

Жидда шаҳридаги трасса тақвимдаги иккинчи энг тезкори бўлади - соатига 252,8 км. Тезкорлик бўйича  фақат Монзадаги “тезлик ибодатхонаси” (соатига 264,4 км)дан ортда қолади. Ҳа, афсонавий “Спа” ва “Силверстоун” ортда қолди.

Айтганча, пойга трассаси шаҳар треклари орасида тарихда биринчи ўринни эгаллайди: Австралиянинг “Алберт Парк”и (соатига 237,2 км) ҳали ҳам мавқеъга эга, аммо Ф-1 спорт бўлимининг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, Мелбурннинг етакчилиги узоқ давом этмайди.

Шу билан бирга, Жидда шаҳридаги трек тўғри йўллардан ташкил топмаган: унда 27 бурилиш мавжуд - бу замонавий тақвим бўйича рекорддир (Сингапурнинг “Marina Bay”ида 23 бурилиш мавжуд).

Бурилишларнинг кўплиги меъморларни трассани 6.175 кмга - Боку Гран-присидан ҳам узоқроққа чўзишга мажбур қилди! Тақвимдаги барча пойга схемалари орасида Жидда етти километрлик “Спа” дан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллайди. Шундай қилиб, шайхлар алдамадилар - улар бу босқични қироллик миқёсида ўтказадилар.

“Биз одатдаги таниш шаҳар трекини тақдим қилмоқчи эмасмиз”, - деди мамлакат автомобиль федерацияси раҳбари қишда Cross-Country Rally каналига берган интервьюсида. "Бизнинг мақсадимиз янги нарсаларни таклиф қилиш. Баъзи шаҳар треклари ҳаяжонли эмас. Ўтиш имкониятлари йўқ, бу зерикарли бўлиши мумкин. Шундай қилиб, бизнинг ғоямиз автоспорт учун катта лойиҳани, катта шаҳарни қуришдир. Сизга ваъда бераманки, Саудия Арабистонида пойга одатий бўлмайди. Бу жуда ҳаяжонли бўлади, бизни қувиб ўтиш эса жуда қийин бўлади. Саудия Арабистонидаги трек дизайни нафақат замонавий шаҳар трассасининг энг яхши томонларини ёритиб беради, балки юқори тезлик ва қувиб ўтиш имкониятлари учун тезкор бўлимларга эга”, - деб тасдиқлади Росс Браун.

Томошабинлар трассадаги болидлар жангини хоҳлашади. Эҳтимол, биринчи Гран-прида кўплаб бахтсиз ҳодисаларни кутиш керакдир. Ҳа, кучли тормозланиш зоналари, деярли йўқ схеманинг силлиқ табиати пойгани ҳақиқий фестивалга айлантиради.


Қизил денгиз қирғоғи ҳам жуда чиройли, аммо пойга аллақачон хавф остида

фаоллар Хэмилтондан бу босқични бойкот қилишни талаб қилишди

Саудияликлар нафақат ўзларининг обрўларини энг яхши воқеалар орқали оқлашни хоҳлашади, балки бутун дунёга мамлакатнинг энг гўзал жойлари ҳақида гапириб беришади. Дарҳақиқат, Жиддада ҳақиқатан ҳам гўзалликни кўриш мумкин. Ахир трек Қизил денгиз соҳилида махсус қурилган. Асосий стенд чиройли лагунанинг ёнида.


Ҳа, биз Абу-Дабидан келган Монако ва Яс Маринанинг ақлдан қимматбаҳо трассасини кутмоқдамиз. Саудияликлар ҳашамат ҳақида кўп нарсаларни билишади. Шундай қилиб, Формула-1нинг маҳаллий босқичини камида 10 йил ушлаб туриш режаларидан ҳайрон бўлмаслик керак.

“Биз камида ўн йил ҳамкорлик қилишни орзиқиб кутаяпмиз, агар ундан ҳам узоқ бўлмаса”, - деб тасдиқлади чемпионат пойгаси промоутерлари директори Хлоя Таргетт-Адамс. "Янги калитли бозорга келганингизда, сармоя киритишга қодир бўлиш муҳим. Бу ажойиб ва маданиятли мамлакат ва биз биргаликда ишлашни бошлаш учун кутишимиз шарт эмас. Биз у ерда пойга ўтказишимиздан жуда мамнунмиз, бу Ф-1нинг Осиёдаги узоқ муддатли истиқболларига мос келади. Ф-1 Саудия Арабистонида катта ва ёш аҳоли, автоспорт ҳамда автомобилсозлик соҳасига қизиқиш борлигини билган ҳолда пойга ўтказиш жуда қизиқ”, - деди Хлоя Таргетт-Адамс.


Аёллар ҳуқуқларини бузиш, журналистларни ўлдириш - ўта қаттиқ қонунларми? Афтидан, асосий пойга сериялари майда-чуйда нарсаларга аҳамият бермайди

Таргетт-Адамс мамлакатда инсон ҳуқуқлари масаласига изоҳ берар экан: “Савол бериш жуда муҳим. Шартнома нуқтаи назаридан бизда инсон ҳуқуқлари, меҳнат ва ходимларимизга бўлган муносабат билан боғлиқ талабларлар мавжуд. Ушбу масалалар бўйича биз промоутер ва мамлакат ҳукумати билан яхши алоқадамиз”, - дея изоҳ берди.

Айни пайтда, унинг баҳоналари маҳаллий ва жаҳон ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан унчалик ишонтирилмади: фақат 25 февралда 45 та ташкилот дарҳол Формула-1нинг асосий фаоли Люис Хемилтонга мурожаат қилиб, сиёсий сабабларга кўра босқични бойкот қилиш илтимоси билан мурожаат қилди. Етти карра чемпионга ўтган йил ноябрь ойида ушбу мавзуда гаплашишни илтимос қилишган, аммо кейинчалик у вазиятни тушуниш зарурати баҳонасида рад этган эди. Энди у ҳамма нарсани ўрганиш учун етарли имкониятларга эга бўлди.

Эҳтимол, сиёсат ҳозир ҳам шунчаки фон бўлиб қолиши мумкин ва декабрь ойида Формула-1 бутун дунёга мамлакат ичидаги ҳақиқий вазият ўрнига энг гўзал Арабистон Жиддасини намойиш этар.


Хуршида Абдикулова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг