UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0

17 мар 11:18
Янгиликлар

Бошқалар, Гандбол

ФОТО. Чемпионлар аниқланди, навбат қўл тўпига

Бухоро олимпия захиралари коллежи спорт мажмуаси ҳамда Бухоро мухандислик-техналогия институти спорт залида “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан ўрин олган спортнинг баскетбол тури бўйича ўғил болалар ўртасида Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги РҚ-3031 сонли Қорори билан тасдиқланган дастурнинг 50 ва 52-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасидаги мазкур баскетбол спорт тури бўйича IV босқичли “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларининг финал беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ташриф буюрган жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда белгиланган иккита спорт залда ўзаро куч синашишди. Бўлиб ўтган беллашувлар натижасига кўра ярим финалга Тошкент, Бухоро, Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри жамоаси етиб келишди. 

Пойтахт жамоасига қарши майдонга чиққан Тошкент вилояти жамоаси 52:62 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Бухоро ва Сирдарё жамоалари баҳсида 57:52 ҳисобида зафар қучган мезбонлар финалга йўл олишди. 

Финалда бир-бирига рақиб бўлган Тошкент шаҳри ва Бухоро жамоалари  ўртасидаги ўйинлар қизиқарли ва шиддатли тус олди. Тажриба бобида рақибларидан устунликка эга бўлган пойтахтликлар якунда 54:30 ҳисобида устун келиб, биринчи ўрин соҳибларига айланишди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда эса, Сирдарё жамоаси Тошкент вилояти жамоасини 46:53 натижасига кўра мағлуб этди. 

Шундан сўнг, Бухоро олимпия захиралари коллежида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда иштирок этган Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Эркинбой Қодиров, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Бухоро вилоят  худудий бошқармаси бошлиғи Ҳамид Қобиловлар совриндорларни қутлар экан, халқаро спорт майдонларида спортчиларимизнинг ҳар қандай рақибига нисбатан беллаша олиши ва ғолибликни тантана қилиб, Юрт шаънини улуғлаётгани ҳақида тўхталиб ўтишди. 

Шунингдек, ушбу ташкил этилган “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари орқали юзлаб, минглаб ўқувчи-ёшларни спортга жалб этилаётгани, спорт турлари бўйича мусобақаларда иштирок этишлари уларнинг аввало бўш вақтларини мазмунли ўтиши, қолаверса, спортда иқтидори юқори бўлган ўғил-қизларни аниқлаш каби эзгу-мақсадларни кўзлагани ҳақида ҳам таъкидланди. 

Маросим ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, бадиий жамоаларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Спорт байрамига айланган тадбирнинг сўнггида кучли учликни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Эслатиб ўтамиз “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан ўрин олган навбатдаги қўл тўпи бўйича финал босқичи 1-5 апрел кунлари Андижон вилоятида бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу спорти бўйича вилоят саралаш беллашувлари ҳудудларда давом этмоқда.


Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг