25 фев 13:50
Янгиликлар
Теннис
ФОТО. Федерер Australian Open турниридаги либосларини сотувга қўйди
Швейцариялик теннис юлдузи Рожер Федерер ўзининг Австралия Очиқ чемпионатида кийган либосларини кимошди савдосида сотувга қўйди.
Январь ойида Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг илк мусобақаси айнан Федерернинг ғалабаси билан якунлаган эди. У финал учрашувида Рафаэль Надални мағлуб этганди.
Маълумотда келтирилишича, сотувга қўйилган нарсалардан энг қиммати Рожернинг кроссовкаси эканлиги айтилмоқда. Унинг бошланғич баҳоси 25 000 доллар дея белгилаб қўйилган.
Федерер сотувдан тушган маблағни ўзининг номидаги хайрия жамғармасига топширади. Бу пуллар эса Африка ва Швейцариядаги хайрия лойиҳаларига йўналтирилади.
Ҳавола :
Фикрлар