UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0

03 ноя 23:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО. Ғофур Раҳимовнинг AIBA президенти лавозимидаги илк матбуот анжумани

Теглар :  БоксҒофуровAIBA
Ҳозиргина Москва шаҳри марказидаги Конгресс Холлда AIBAнинг янги президенти ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бу Ғофуров учун AIBA президенти лавозимидаги илк матбуот анжумани эди. Ушбу маросим AIBA Ижроқўмига барча аъзолар тайинланиб бўлингач, янги қоидалар ва ўзгаришлар иштирокчилар томонидан овозга қўйилиб, тасдиқлангач ўтказилди. Раҳимовга AIBA Ижроия қўмитасининг янги аъзоси, Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёв ҳамроҳлик қилди.    

Ғ.Раҳимов: Бугун AIBA учун буюк кун! Сўзим аввалида ўн ойлик меҳнатимиз самарасини юқори баҳолаб, сайловда менга овоз берганлар учун раҳмат айтмоқчиман. Менга билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламан. Шунингдек, янги сайланган вице-президентлар ҳамда Ижроқўм аъзоларини ҳам табриклайман. Ўтган давр мобайнида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширдик. Лекин ҳали қиладиган ишлар жуда кўп. Биринчи галда Халқаро олимпия қўмитаси билан ўртадаги “музлик”ни олиб ташлашимиз керак. Бу жараён осон бўлмайди, лекин биз боксимизнинг келажаги йўлида барчасига тайёрмиз. Бу бўйича ишлаяпмиз.   

- Асосий эътибор қайси масалалар ҳамда йўналишларга қаратилади?

Ғ.Раҳимов: Бир нечта фронтда ислоҳотлар аллақачон бошлаб юборилган. Ҳакамлик масаласини анча тўғри йўлга қўйиб олдик. Антидопинг масаласида ҳам ижобий томонга ўзгариш кузатиляпти. Лекин бу ҳали етарли эмас. Ишлашда давом этамиз. 

У.Кремлёв: Бугун AIBA учун тарихий кун бўлди. Айнан бугундан жаҳон ҳаваскор боксида янги саҳифа очилади. Чунки, биз биргаликда кучли бўлган президентни танладик. Ўйлайманки, ягона жамоа бўлиб, бир мақсад йўлида ишласак, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз.

- Халқаро олимпия қўмитаси билан муносабатларда ижобий натижага умид қилса бўладими?

Ғ.Раҳимов: Бу масала билан менинг ҳуқуқшуносим Гай шуғулланяпти. Матбуот анжуманидан сўнг ундан ўзингизни шу мавзуда қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. 

- Халқаро Олимпия қўмитаси AIBAнинг келажагига соя солмайдими?

Ғ.Раҳимов: Улар билан ижрочи директоримиз мулоқот олиб бормоқда. Халқаро олимпия қўмитаси билан келиша олмаган тақдиримизда ҳам дунё боксининг бундан жабр чекмаслиги учун ҳаракат қиламиз.

Камолиддин АЛИМОВ, Москва, Россия Федерацияси

Суратлар муаллифи - Маъруф Асқаров 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг