UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

14 авг 07:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО Исроил Мадримов матбуот анжуманида нималар деди?

Хабар берганимиздек, Тошкент вақти билан якшанба тонгида АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, унинг доирасида чарм қўлқоп усталаримиз Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади. Бугун оқшом иштирокчилари матбуот анжуманида қатнашишди. 

Жумладан, Исроил Мадримов (5-0, 5 KOs) ва унинг рақиби Эрик Уолкер (20-2, 9 KOs) ҳам саволларга жавоб беришди. Биз учун Исроилнинг фикрлари муҳимроқ.

"Жангларимизни ташкил этишда жонбозлик кўрсатаётган таниқли промоутер Эдди Хирнга миннатдорчилик билдираман. Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпион бўлишида ҳам бу инсоннинг хиссаси катта. Унинг режасида барчамизнинг чемпионлик жангларимизни Ўзбекистонда ўтказиш ҳам бор эди. Афсуски, пандемик вазият бунга йўл қўймади", - деди Мадримов.  

"Ўзбекистонда боксни ақлбовар қилмас даражада яхши кўришади. Ҳукумат ҳам барча спорт турлари қатори боксни қўллаб-қувватлайди. Натижалар эса шунга монанд бўлмоқда. Яна бир бор Муроджонни эсга оламан. У қисқа муддатда иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Дўстимиз, жамоадошимиз учун ўзимизда йўқ хурсандмиз. Менда ҳам ана шу рекордни янгилаш имконияти бор. Бунинг учун биринчи галда эртага ўтказиладиган саралаш жангида ғалаба қозонишим шарт", - дея сўзларини давом эттирди чарм қўлқоп устамиз. 

"Чемпионлик жангидаги рақибим Жейсон Росариоми бўладими ёки Жермалл Чарломи, менга фарқи йўқ. Исталган чемпионга қарши рингга чиқишга тайёрман. Улар мендан қочиб қутула олмайдилар. Мен дебют жангимдаёқ камар учун рингга чиққанман. Бундан кейинги жангларим ҳам титул учун бўлади", - дея сўзларига якун ясади Исроил.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 авг 14:24:45
Judo 1
Isroil chempionlikka oz qoldi omad tilaymiz. Ertaga tolko nokaut bilan galaba kutamiz!
   
14 авг 10:47:46
Dark Warrior
Goooo UZBEKISTAN
   
14 авг 09:30:19
quruvchi
Хамиша омвд тилаб коламан. Жахоннинг тенгсиз Чемпиони булинглар
   
14 авг 09:20:06
Rofe Insine
Omad galaba
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг