UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

16 авг 10:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО Исроил ва Шаҳрам оқшомининг марказий жангида янги мутлақ жаҳон чемпиони!

Теглар :  БоксЖессикаАҚШ
Бундан бироз аввал АҚШда навбатдаги профессионал бокс кечаси ўз якунига етди.

Хабар берганимиздек, ушбу бокс кечаси доирасида мағлубият нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп усталаримиз - Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов ўзларининг навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди.

Оқшомнинг марказий жанги эса америкалик 35 ёшли Жессика Маккаскилл ҳамда ярим ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, 38 яшар Сесилия Брекхус ўртасида кечди. Бу WBC, WBA Super, IBF, WBO ва IBO камарларини ўзида сақлаб турган Сесилия учун 25-ҳимоя жанги эди. 

Ушбу жангдаги ғалаба Брекхусга рекорд серияни тақдим этар эди. Аммо Жессика бунга йўл қўймади. Маккаскилл ҳакамлар қарорига кўра буюк чемпионни 97-93, 97-94, 95-95 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, ярим ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди. Ҳакамлардан бири дуранг қайд этгани эътиборга молик. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг