UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Матчмейкерлар ўрнида бўлганимда шундай қилган бўлардим". Порье Царукян учун рақиб ким бўлиши кераклигини айтди 0 17:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда 0 17:24Дастин Порье жангга тайёрлигини ва рақиб кимлигини айтди 0 17:01UFC рейтинги янгиланди: Улберг ўрнида қолди, Доминик Рейес пастлади 0 16:39"UFC'да ҳар доим доғистонлик чемпион бўлади" - Анкалаев 0 16:16Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади 0 15:53Аспиналл Анкалаев - Перейра жангига тахмин билдирди 0 15:30Тадей Погачар кетма-кет иккинчи марта ЖЧ ғолибига айланди 0 15:09"У буни яширишга уриниб кўрди". Анкалаев Перейра биринчи жангда қўрққанини айтди 0 14:45"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади 0 14:24Кроуфордга ютқазган Сауль Альварес операция бўлди 0 14:03Хотамбек Бойназаров октябрь ойида UFC'да жанг қилиши мумкин 0 13:42Учта ёш тоифасида Жаҳон чемпиони Айтжан Халмахановга Президент совғаси — уч хонали уй берилди + ФОТО 0 13:21Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин 0 13:00Мозес Итаума Усик билан эҳтимолий жанг берувчи элиминаторда иштирок этишдан бош тортди 0

05 дек 08:21
Янгиликлар

Таэквондо

ФОТО. Жаҳон кубогининг жамоавий спарринг баҳсларида биринчи бўлдик

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида таэквондо ITF бўйича Жаҳон кубоги ҳамда МДҲ мамлакатлари Кубоги мусобақалари якунланди.

Дунёнинг 22та давлатидан жами 1300 нафар спортчи қатнашган йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасида Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда (47 нафар) иштирок этди.


Ҳамюртларимиз мусобақанинг сўнгги куни жамоавий спарринг баҳсларида барча рақибларини енгиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.


Ўз вазн тоифаларида Жасурбек Салимов (45 кг), Малика Чориева (63 кг), Камронбек Тохиров (40 кг), Рухшона Саидова (29 кг), Заргуна Ахрорқулова (35 кг), Маҳфуза Жумабоева (40 кг) олтин медал билан тақдирланишди. 


Тил баҳсларида Заргуна Ахрорқулова ва Александр Четвертиков ҳам шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Сабина Маҳманазарова эса тил баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.


Терма жамоамиз аъзоларидан Денис Ким, Евгений Ким, Гулижон Баҳромова (46 кг), Нафиса Усмонова (23 кг) ва Ойгул Болат (52 кг) бронза медали билан Тошкентга қайтишади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг