UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

04 авг 16:29
Янгиликлар

Футбол

ФОТО. Менезнинг қулоғини узиб олишди

Италиянинг “Милан” клуби собиқ футболчиси Жереми Менез қулоғининг бир қисмидан маҳрум бўлди.

Икки кун аввал “Бордо” клубига трансфер қилинган Менез янги жамоаси сафидаги ўртоқлик учрашувида ўзини “кўрсатиш”га муваффақ бўлди. “Лорьян” клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувининг 59-дақиқасида 29 ёшли француз захирадан майдонга туширилди.


Майдонда пайдо бўлганидан 18 дақиқа ўтиб, рақиб футболчиси Дидье Ндонг билан тўқнашиб кетди. Аниқроғи, Ндонг Менезнинг қулоғини босиб кетди. Натижада Жереми қулоғининг бир қисми узилиб тушди.


Клуб шифокорларининг айтишича, футболчи жарроҳлик столига ётади. Ўйиннинг ўзи “Бордо”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.


Дидье Ндонг эса ўйиндан кейин жабрланувчидан кечирим сўради: “Жереми Менез ва “Бордо” клуби вакилларидан узр сўрайман. Буни атайин қилмадим. Ўйлайманки, жароҳат тезда битади ва Лига 1 учрашувларида у билан яна учрашамиз”. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг