UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Анкалаевнинг жамоаси жароҳат сабабли Перейра билан реваншдан воз кечишга чақирган 0 13:25Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин 0 13:01Гусков: "Перейра ўз зарбасига ишонганди" 0 12:38Фомин саралашнинг финалида қозоқ теннисчисига бир сет қаршилик кўрсатди 0 12:16Перейра янгиланган UFC P4P рейтингида юқорилади, Анкалаев эса 4 поғона пастлади 0 11:51ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясини катта миқдорда жаримага тортди 0 11:26Шавкат Раҳмонов UFC'даги навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 11:02Даҳшат! Патчи Микснинг юзи UFC 320 турниридан сўнг таниб бўлмас даражага келди (ФОТО) 0 10:39Қатардаги UFC турнири учун бир қанча қизиқарли жанглар эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:17FIFA президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди 0 09:52Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентда "рус Канелоси" билан жанг қилиши айтилди. Бу боксчи сўнгги жангида бошқа бир ҳамюртимизга мағлуб бўлган 0 09:26Сабина Маҳмудова Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида иккинчи медалини қўлга киритди 0 09:01Богдан Гусков: "Анкалаев ҳақиқий чемпион, у фаолиятини давом эттиради" 0 08:30ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади 0 00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

31 авг 10:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

ФОТО. Муроджон Аҳмадалиевга икки хонали хонадон калити топширилди

Яқинда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХИ ёзги Олимпия ўйинларида Наманган бокс мактаби тарбияланувчиси Муроджон Аҳмадалиев бронза медални қўлга киритиб, юртимиз довруғини юксакларга кўтарди.

Муҳтарам Президентимиз совға қилган “Малибу” автомашинасида пойтахтимиздан йўлга отланган чустлик 22 ёшли Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиев Наманганда байрамона кайфиятда, олқишлар билан кутиб олинди. Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган ғолиб спортчини шарафлаш маросимида вилоятимиз спорт жамоатчилиги вакиллари, устоз мураббийлар, спортчи ёшлар иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров йиғилганларни истиқлолимизнинг 25 йиллик байрами билан самимий табриклади. Муроджонни энг нуфузли спорт мусобақасида эришган бронза медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонига сазовор бўлгани билан қутлар экан, бу ютуқ энг улуғ, энг азиз байрамимиз – истиқлол шодиёнаси олдидан халқимизга муносиб туҳфа бўлганлигини таъкидлади.


Олимпия ўйинлари тарихида Наманганимиздан биринчи бор совриндор бўлиш бахти насиб этган Муроджонни кўрган болажонлар қалбида: “Мен ҳам Муроджон акамга ўхшаб, албатта чемпион бўламан, Олимпия ўйинларида она Ватан шарафини муносиб ҳимоя қиламан”, деган эзгу истак ва ҳавас уйғонгани шубҳасиз. Бу тадбирда сўз олган умидли спортчилар Ҳаётбек Раҳимов ва Моҳинур Аҳмаджоноваларнинг дил сўзларида ҳам ўз ифодасини топди.

- Олимпия ўйинларида эришган медалимни мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман. Мени қўллаб-қувватлаган, мухлис қилган барча юртдошларимга ташаккур айтаман. Бу ютуғим Президентимизнинг биз ёшлар камолоти йўлида кўрсатаётган доимий эътиборлари маҳсулидир, - деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Муроджон Аҳмадалиев.


Тантанали маросимда иқтидорли боксчимизга вилоят ҳокимлиги томонидан Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида барпо этилаётган кўпқаватли уйдан икки хонали хонадон калити берилди. Муроджонни шу даражада эл корига ярайдиган қилиб вояга етказган ота-онаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев, Ойшахон ая Фаёзовага, 77 ёшли бувиси Тўхтахон ая ҳамда устоз-мураббийлари Илҳомжон Мирзаҳолов, Қобилжон Каримовларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Муроджоннинг отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев, биринчи мураббийи Илҳомжон Мирзаҳоловлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмонан соғлом ва ақлан баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримовга миннатдорчилик изҳор қилдилар.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
31 авг 14:23:40
Adilbek
qoil hammaning omadini bershsin... Uylar mubborak Muradjon toylar bulsin shu uylarda
   
31 авг 18:57:42
sinchiklab kuzatuvchi
Bu xali boshlanishi. Keyingi faoliyatingda xam ulkan zafarlar tiliman
   
31 авг 17:44:28
Muxlis_UZ
Alloh barakali va fayzli qilsin! Endi oltin medalni kutib qolamiz, omad!!!
   
31 авг 14:49:14
Хуршид
баракалла!!!!
   
31 авг 12:38:40
BOBURSHOH
Barakalla
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг