UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0 10:20Кутилмаган хабар — Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлади! 0 09:59"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди 0 09:38Тайсон Фьюрига кутилмаган рус боксчиси рақиб сифатида бериляпти 0 09:17Кайо Борральонинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди 0 08:56Бо Никал Йоэл Ромеродан чемпионлик камарини ҳимоя қиладими? 0 08:35Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берди? 0 08:14Пэдди Пимблетт - Жастин Гэтжи жанги учун захира варианти айтилди 0 07:53Илҳом Назимовнинг RIZIN промоушенидаги навбатдаги жанги тасдиқланди 0 07:32UFC ярим ўрта вазн рейтингида бу йил умуман жанг ўтказмаган Раҳмонов кўтарилди 0 07:11Испания Кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлуб этди 0 19:0046 ёшли Пакьяо 2026 йилдаги режасини очиқлади 0 18:38Фёдор Емельяненко Нганну - Немков эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0

05 окт 09:20
Янгиликлар

Шахмат

ФОТО. Нодирбек Ёқуббоев - Жаҳон чемпионати совриндори!

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшли шахматчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.

Унда Ўзбекистон ўсмир ва ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Қувонарлиси, 14 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Ёқуббоев жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.


Нодирбек 11 имкониятдан 8 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади. У сўнгги 11-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турган украиналик Кирил Шевченкони мағлубиятга учратди.

Ушбу ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлиш россиялик Семен Ломасовга насиб этди. Ломасов сингари 9 очко тўплаган яна бир рус шахматчиси Андрей Есипенко кумуш медал билан тақдирланди.


16 ёшлилар гуруҳида қатнашган Сайдали Саидакбаров қўшимча кўрсаткичларга кўра 16-ўринни эгаллади. Саккизинчи поғонадаги шахматчи ҳисобида ҳам Саидакбаров каби 7 очко бор.

16 ёшли қизлар гуруҳида иштирок этган шахматчимиз Нилуфар Ёқуббоева эса 6,5 очко билан 10-ўринни эгаллади. 18 ёшгача бўлган шаҳматчилар мусобақасида қатнашган Баҳора Абдусатторова қўшимча кўрсаткичларга кўра 6,5 очко билан 13-поғонани бад этди.


Ва ниҳоят, 18 ёшли ўғил болалар мусобақасида ўз маҳоратини намойиш этган Адил Раҳмон 11 имкониятдан 6 очко тўплаб, 21-ўрин билан кифояланди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг