16 ноя 06:25
Янгиликлар
Футбол
ФОТО. Руни Англия терма жамоаси либосидаги хайрлашув ўйинини ўтказди
Ҳужумчи Уэйн Руни Англия терма жамоасидаги фаолиятини расман якунлади.
Ҳозирда Америка (MLS) чемпионатида “Ди Си Юнайтед” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Руни АҚШга қарши кечган ўртоқлик ўйинида Англия терма жамоасидаги ўзининг сўнгги хайрлашув учрашувида майдонга тушди.
Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтган баҳсда инглизлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Руни 58-дақиқада “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингарднинг ўрнига захирадан майдонга туширилди.
Маълумот учун, 33 ёшли Уэйн Руни Англия терма жамоаси сафида 120та ўйинда майдонга тушиб, 53та гол киритган. Бу натижаси билан у терма жамоа тўпурари ҳисобланади. Ўйинлар сони бўйича эса иккинчи ўринда туради.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар