UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

16 авг 10:36
Янгиликлар

Теннис, Ўқ отиш, Эшкак эшиш, Осиё ўйинлари

ФОТО. Салом Жакарта, салом Палембанг!

Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари расман бошланади.

Айнан шу куни муҳташам “Бунг Карно” стадионида Осиё Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Аслида қитъа ўйинлари бироз аввал, аниқроғи футбол мусобақаси учрашувлари билан старт олган эди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк турда бангладешлик футболчилар устидан ишончли (3:0) ғалабага эришишганди. Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу баҳс “Пакансари” стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Кеча эса каттагина Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкент - Куала-Лумпур рейси билан Малайзия пойтахтига етиб келди. Делегация 89 кишидан иборат эди. Индонезияга тўғридан-тўғри авиа рейс бўлмагани боис, Жакарта ва Палембангга Куала орқали училди. 

Делегация таркибидан бокс, академик эшкак эшиш ҳамда катта теннис спорт тури вакиллари жой олишганди. Бу ерда делегация иккига бўлинди. Ўн уч соатлик кутишдан сўнг 34 кишидан иборат биринчи гуруҳ Палембангга, қолганлар эса Жакартага йўл олишди. 

Дарвоқе, делегация таркибида жами 20 нафар ОАВ ходимлари ҳам бор эди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси ҳамда кўмагида илк маротаба ана шундай каттагина гуруҳ бевосита мусобақа манзилидан Осиё ўйинларини ёритиб боришади. 

Палембангда камина ҳамда МОҚ фото мухбири Абдулла Файзуллаев спортчиларимизнинг машғулоти, олимпия шаҳарчасидаги яшаш тарзи, мусобақадаги иштироки, сўнгги натижалар, умуман барча-барчаси ҳақида баҳоли қудрат тезкорлик ила маълумотлар етказиб боришга ҳаракат қиламиз. 

Бугун эрталаб 1 соату 25 дақиқалик парвоздан сўнг Куала-Лумпурдан Палембанг шаҳрига етиб келдик. Бизни бу ерда мусобақа ташкилотчилари очиқ чеҳра билан кутиб олишди. Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун яхшигина тер тўкилгани шаҳар остонасиданоқ кўриниб турибди. Волонтёрлар, яъни кўнгиллиларнинг хушмуомалалигини алоҳида таъкидлаш ўринли. 

Кўчаларга мусобақа руҳиятини бериб турувчи турли ҳажмдаги баннерлар жойлаштирилган. Шаҳарда мотоциклларнинг жуда ҳам кўплиги диққатимизни ўзига тортди. Шарқий Осиё мамлакатларига хос ҳолат. Намгарчилик юқорироқ эканлигини инобатга олмаса, ҳарорат у даражада иссиқ эмас. Айни пайтда ҳарорат 30-32 даража атрофида. 

Палембангда ўзбекистонлик спортчилар академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэ, триатлон, ўқ отиш ва катта теннис мусобақаларида иштирок этишади. 23-24 август кунлари академик эшкак эшиш бўйича барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 

Бугун куннинг иккинчи ярмида теннис бўйича терма жамоамиз машғулотларни бошлайди. Биз теннисчиларимизнинг машғулотидан репортаж тайёрлашни мақсад қилганмиз. Биздаги маълумотларга кўра, академик эшкак эшиш спорт тури вакилларининг қайиқ ва бошқа анжомлари ҳали Палембангга етиб келмаган. Шу боис, ҳозирча илк машғулотнинг қачон ўтказилиши маълум эмас. 


Камолиддин Алимов  Куала-Лумпур (Малайзия) - Палембанг (Индонезия)

Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 авг 11:52:24
Dilshot Solihov
Hudo holssa sport tv transtlatsya masalasi ijobi tarafga qarab ketvoti admila muhlislani hotirjam qiladigan habarla bomi sport tv bilan bog'lanila muhlislar hurmati kutvomiz har bir habarilani olamsport admilari nega jimsila live masalasi
   
16 авг 10:40:55
Dilshot Solihov
osiyo bo'yicha bizdan boshqa hamada live bor .
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг