28 дек 09:40
Янгиликлар
Теннис
ФОТО. Веснина ва Макаровага “Дўстлик” ордени топширилди
Россиялик теннис маликалари Елена Веснина ва Екатерина Макарова мамлакат спорти довруғини дунёга янада танитишга қўшган хиссаси учун Давлат мукофоти билан тақдирланишди.
Ҳар икки теннисчига “Дўстлик” ордени топширилди. Веснина ва Макарова Рио Олимпиадасининг теннис мусобақаси жуфтлик баҳсларида олтин медални қўлга киритишган эди.
Кеча Россия спорт вазири Павел Колобков олий мукофотларни теннисчиларга тантанали равишда топширди.
Веснина ва Макарова Сингапурда ўтган йилнинг Якуний WTA турнирида ҳам бош мукофотни қўлга киритишган эди.
Ҳавола :
Фикрлар