UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

18 мар 15:41
Янгиликлар

Таэквондо, Фотогалерея

ФОТОГАЛЕРЕЯ: "Юнусобод" спорт мажмуида таэквондо бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда

Теглар :  Таэквондо
Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуида таэквондо (ITF) бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

4 та ёш тоифасида ўтказилаётган мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 538 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Кеча таэквондонинг тул ва массоги йўналишлари бўйича яккалик ва жамоавий баҳслар бўлиб ўтди. Жамоавий баҳсларни кўтаринки руҳда ўтказган ҳамюртларимиз 1-ўринни эгаллашди. Кейинги ўринлар Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакилларига насиб этди.

11-13 ёшлилар ўртасида ўтказилган яккалик баҳсларида  ҳамюртимиз Шафика Багирова олтин медалга сазовор бўлди. Коняки Ўразбоева (Қирғизистон) кумуш медалга эга чиқди. Эва Чекризахов (Қозоғистон) ва Александра Искандарова (Тожикистон) га бронза медаллари насиб этди.

Ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган 14-15 ёшлилар мусобақасида Қозоғистон вакили Владимир Фу маҳорат бобида тенгдошларидан устун эканлигини намоён этиб, ғалаба шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. 2-ўринга Владимир Пак (Ўзбекистон) кўтарилди. 3-ўринни Шерали Лойиқ (Тожикистон) ва Мурат Темиргалиев (Қозоғистон) баҳам кўришди.

Марказий Осиё чемпионати баҳслари 19 март куни ниҳоясига етади.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мадаминов, olamsport.com муҳбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг