UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0

01 июл 11:27
Янгиликлар

Бошқалар

Франция олимпия ҳаракатига янги раҳбар сайланди

Теглар :  Франция
Францияда олимпия ҳаракатига янги раҳбар сайланди.

Франция миллий олимпия ва спорт қўмитаси раҳбарлиги учун ўтказилган сайловда Брижит Энрикес 57,78 фоиз овоз билан ғолиб чиқиб, мазкур ташкилотнинг 49 йиллик тарихида биринчи аёл президент сифатида тарихга кирадиган бўлди, дея хабар тарқатмоқда халқаро олимпия қўмитасининг сайти.

2024 йили Парижда XXXIII ёзги олимпия ва ХVII паралимпия ўйинлари ўтказилади. Мазкур нуфузли мусобақа олдидан Францияда олимпия ва спорт ташкилоти раҳбарлигига янги номзоднинг сайланиши мамлакатда олимпия ўйинларига тайёргарликнинг самарали кечишини ва Франция спортининг тараққиётида муҳим қадам бўлди, деб ҳисоблашмоқда экспертлар.

Ушбу лавозим учун бўлиб ўтган сайловда Энрикес хоним қатори дзюдо бўйича 1980 йилги олимпия ўйинлари ғолиби Тьерри Рей, Эммануэль Бонне-Улалдж ва сув спорт турлари бўйича афсонавий спортчи Патрис Мартен ҳам иштирок этди. Бироқ ҳар учала номзод ҳам сайловда иштирок этган 108 та спорт федерациялари делегатларининг етарли овозини олишолмади. 

Шу пайтгача Франция футбол федерациясининг вице-президенти бўлиб ишлаб келган Брижит Энрикеснинг ғалабаси хусусида “Париж-2024” олимпия ўйинларини ўтказиш қўмитаси раҳбари Тони Эстанге ва Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси аъзолари Жан-Кристоф Роллан ва Ги Дрю номзод “ўз вақтида сайланганлигини, Францияда спорт ва олимпизм ҳаракатлари янги босқичга чиқишида бу муҳим қадам бўлагнлигини” билдиришган.

Брижит Франция олимпия ҳаракатининг бешинчи президенти ҳисобланади. Унгача мамлакат олимпия ва спорт қўмитасига Масселья, Анри Серандура, Нельсона Пайюва Клода Коллара раҳбарлик қилишган.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг