UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26US Open. Новак Жокович 1/2 финалда 0 12:05Иноуэ Аҳмадалиев билан жангдан олдин очиқ машғулот ўтказди + ВИДЕО 0 11:44Макгрегор Ирландия Президентлиги учун номзоди ҳақида: "Мен етарлича овоз тўпладим" 0 11:23"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум 0 11:02Нганну ва Уайлдер ўзаро жанг қилишга келишиб олишди 0 10:41Ўзбек қишки спортидаги нохуш хабарлар давом этади: Гейниш ва Чигирёв АҚШ Гран-присида ҳам қатнашмайди 0 10:20Ислам Махачев: "Биламан!" 0 09:59УЕФА "Барселона"га EЧЛда "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди 0 09:38Карлос Алькарас US Open турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 09:17Темировнинг Тошкентда ким билан жанг қилиши маълум бўлди 0 08:56Ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари учун ёш тоифалари эълон қилинди 0 08:35Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олдими? 0 08:14Жаҳон чемпионатида тарих яратган ўсмирларимиз Ватанга қайтишди 0 07:53Наоя Иноуэ жангдан олдинги актуал формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:32Дэвис кубоги: Теннисчиларимизнинг Гонгконгга қарши ўйин учун таркиби маълум 0

02 сен 12:50
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Францияда Жаҳон чемпионати медаллари учун кураш давом этмоқда

Франциянинг Макон шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Бугун жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида аёллар кураши бўйича баҳслар давом эттирилади. Аниқроғи, 48, 55, 63 ҳамда 72 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Аёллар кураши терма жамоамиз аъзоларидан бугун уч нафари гиламга чиқади. 55 кг вазнда Шаҳодат Жуллибаева, 63 кг вазн тоифасида Холбозор Норбоева, 72 кг вазнда эса Лолахон Ўринбоева жаҳон чемпионати медаллари учун баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, бизга ушбу жаҳон чемпионатидаги илк ва ҳозирча ягона бўлиб турган медални истеъдодли спортчимиз ўсмирлар ўртасидаги Нанкин Олимпиадаси ғолиби, Осиё чемпиони Илҳом Баҳромов келтирганди. У финалда россиялик рақибига имкониятни бой бериб, жаҳон вице-чемпионига айланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг