UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0

26 фев 10:50
Янгиликлар

Таэквондо

“Fujairah Open” турнирининг сўнгги куни биттадан кумуш ва бронза

23-25 февраль кунлари БААнинг Фужайра шаҳридаги “The Sport Hall” спорт аренасида таэквондо WTF бўйича G1 тоифасига кирувчи “Fujairah Open” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада ўсмир ва кадетлардан иборат 547 нафар таэквондо устаси баҳс олиб борди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркиб билан иштирок этди.

Бош мураббий Акмал Эргашев ва мураббий Жасур Бойқўзиев қўли остида катталар терма жамоаси таркибида Валентин Хегай (-54 кг), Темур Ўролов (-58 кг), Никита Рафалович (-74 кг), Максим Рафалович (-80 кг) каби етакчи даян усталаримиз медаллар учун даянга чиқишди.

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти Абдувоҳид Раҳимов бошчилигидаги ўсмирлар ҳамда Собир Назаралиевнинг кадетлар жамоасига ҳам халқаро мусобақада катта ишонч билдирди.


Мусобақанинг биринчи куни кадетлар таркибида Даниил Ким, Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев олтин, Жавоҳир Холмуродов кумуш медални қўлга киритган бўлса, катталар жамоаси шарафини ҳимоя қилган Темурбек Ўролов делегациямизга бронза медалини келтирди.

Иккинчи куни ўсмирлар ҳисобига Ислом Йўлдошев, Динора Мухторова, Феруза Содиқова бронза медалини ёзиб қўйган бўлса, катталар таркибида ҳаракат қилган Никита Рафалович кумуш, Мафтуна Эргашева, Светлана Осипова, Валентин Хегай бронза медали билан кифояланишди.

Кеча халқаро турнирнинг сўнгги куни спортчиларимиз яна иккита медалга сазовор бўлишди. Шуҳрат Салаев кумуш, -80 кг вазнда даянга чиққан Максим Рафалович эса бронза медалини қўлга киритди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг