UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

06 ноя 16:38
Янгиликлар

Енгил атлетика, Бошқалар

“Fun Run” мусобақаси ўзбек спортининг ёш юлдузларини бирлаштирди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Fun Run
Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ёш спортчиларимиз учун катта байрам – “Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Юзлаб спортсевар ёшларни бирлаштирган тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Дастаб Марказнинг ёпиқ манежида пойганинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов сўз олишди. 

Мутасаддилар бу каби оммавий мусобақаларнинг ўтказилиши ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи, ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар ва барча иштирокчиларга омад тилашди.

“Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси ҳар бир Осиё ўйинлари олдидан мунтазам ўтказиб келинадиган тадбир ҳисобланади. Бундай лойиҳаларни ташкил этишдан мақсад бутун қитъада бўлажак мусобақанинг шукуҳини ёйиш, спортсевар инсонларни бир мақсад остида бирлаштиришдан иборат.

Бугунги тадбирда ёш спортчилар Марказ бўйлаб 3 км масофани босиб ўтишди. Пойга якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилий қўмитанинг эсдалик совға ва медаллари тақдим этилди. Осиё Олимпия кенгаши мутасаддилари ушбу байрамни юқори баҳолаб, уни ташкил этишда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдиришди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг