UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

26 окт 11:11
Янгиликлар

Болалар спорти

Футбол академиясида китобхонлик кечаси

Теглар :  Китобхонлик
25 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар – ўсмирлар футбол академиясида "Китоб маънавият сарчашмаси" номли китобхонлик тадбири бўлиб ўтди.

Футбол академияси  фаоллар залида бўлиб ўтган мазкур китобхонлик бадиий кечасида ўқувчилар, мураббийлар, шоир ва ёзувчилар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Китобхонлик тадбирида иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари, шоир Ўроз Ҳайдар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, шоира Нилуфар Умарова ҳамда ёш ва умидли ёзувчи Нафиса Давронлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Китобнинг инсон маънавияти юксалишидаги беқиёс ўрни ҳақида таъкидлаб ўтилди.  Шунингдек,  академия тарбияланувчилари ҳам  юртни тараннум этиш ва бошқа эзгу-мақсадларга эврилган  мавзуларда ўқиган ва ёд олган шеър ва ҳикоялардан айтиб беришди. Тадбир сўнггида эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан футбол академияси тарбияланувчилари учун китоблар совға қилишди.

Нурали СУЛТОНОВ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатаган ёшлар мураббийи”,  Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар – ўсмирлар футбол академияси директори: - Эртамиз эгалари бўлган ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб вояга етишларида китобнинг ўрни беқиёс. Дастур – режамизга мувофиқ бўлиб ўтган мазкур китобхонлик кечасида иштирок этган ўқувчиларимиз таклиф этилган ёзувчи-шоирларимиз ижод намунларини диққат-эътибор билан тинглаганлари,  қизиқтирган саволлларига муносиб жавоблар олгани китобга бўлган меҳрини яна бир бор оширди, деб ўйлайман.  

Илҳом РАҲМОНОВ


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг