UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0

10 янв 13:59
Янгиликлар

Футбол

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар орасида Баҳодир Аҳмедов ҳам бор

Футзал оламида нуфузли ҳисобланган Futsalplanet.com халқаро портали анъанавий тарзда йилнинг энг яхшиларини аниқлаб келади.

Шу жумладан, 2021 йил лауреатларини аниқлаш учун номзодлар ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи номинациясида номзодлар 10 талигига киритилди. 

Футзалимиз тарихида фақатгина 2012 йилда афсонавий дарвозабонимиз Рустам Умаров йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун якуний номзодлар 10лигидан жой олган эди. Ўзбекистонлик мураббий тарихда илк бор энг яхшилар ўнлигидан жой олди.

Ушбу рўйхатдан энг яхшиларни махсус халқаро экспертлар аниқлашади.

"Futsalplanet Awards-2021"

Йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Мариан Берки (Словакия), Словакия терма жамоаси

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон), Ўзбекистон терма жамоаси

Бруно Гарсия (Испания), Япония терма жамоаси

Ҳишам Дгуиг (Марокаш), Марокаш терма жамоаси

Фредди Гонсалез Баррера (Венесуэла), Венесуэла терма жамоаси

Хорхе Гомес Браз (Португалия), Португалия терма жамоаси

Пауло Рикардо Кака (Бразилия), Қозоғистон терма жамоаси

Иво Крезо (Босния ва Герцеговина), Босния ва Герцеговина терма жамоаси

Матиас Раул Лукуикс (Аргентина), Аргентина терма жамоаси

Муҳаммад Наземашариеҳ (Эрон), Эрон терма жамоаси


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов бошчилигида 2021 йил Литвада бўлиб ўтган мундиалнинг "A" гуруҳида Россиядан сўнг иккинчи ўринни банд этиб плей-оффга йўл олган. Нимчорак финалда эса Эронга 8:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг