UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

26 окт 15:00
Янгиликлар

Футбол

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам БААга қарши ўйнайди

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 31 октябрь – 4 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари БААга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 ноябрь кунларига белгиланган. Ўртқолик ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоа Тошкентда 27–30 октябрь кунлари машғулотлар ўтказади.  

Баҳодир Аҳмедов бўлажак йиғинларга 16 ўйинчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров («Ардус»), Акмалжон Ҳазраткулов («Дўстлик-AIN»);

Ўйинчилар:
Артур Юнусов («Ардус»), Машраб Одилов («Ардус»), Константин Свиридов («Олмалиқ»), Фарҳод Абдумавлонов («Ардус»), Даврон Чориев («Ардус»), Ҳусниддин Нишонов («Нафис»), Давронжон Абдураҳманов («Ардус»), Анасхон Раҳматов («Ардус»), Ихтиёр Ропиев («Максам-Чирчиқ»), Дилмурод Шавкатов («Ардус»), Алан Аминов («Ардус»), Хушнур Эркинов («Ардус»), Акбар Усмонов («Олмалиқ»), Ботирбек Ризаев («Максам-Чирчиқ»).

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Ассоциацияси ўртасидаги имзоланган меморандум доирасида ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг