UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

23 сен 11:37
Янгиликлар

Футбол

Футзал. ЖЧ-2016. Чорак финал жуфтликлари маълум

Футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу босқичда мусобақа мезбони ҳисобланган Колумбия терма жамоаси Парагвайга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Россия эса Вьетнамга имкон қолдирмади -7:0.

Амалдаги Европа чемпиони Испания эса Қозоғистонни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Мундиалнинг асосий сенсацияси ҳам нимчоракда қайд этилди. Амалдаги Жаҳон чемпиони Бразилия Осиё чемпиони Эронга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Форслар ўз тарихларида биринчи маротаба Бразилияни енгишди.

Рикардиньо бошчилигидаги Португалия Коста-Рикани 4:0 ҳисобида таслим этган бўлса, Аргентина Украинани қўшимча бўлимларда мағлубиятга учратди. Таиланд ҳамда Озарбойжон терма жамоалри ўртасидаги учрашув ғолибини ҳам қўшимча бўлимлар аниқлаб берди. Унда озарларнинг қўли баланд келди - 13:8.

Нимчоракнинг сўнгги баҳсида Миср терма жамоаси Италияни қўшимча бўлимларда енгди.


Чорак финал жуфтликлари

1. Парагвай - Эрон

2. Россия - Испания

3. Аргентина - Миср

4. Озарбойжон - Португалия

Эслатиб ўтамиз, чорак финал ўйинлари Тошкент вақти билан 25 ва 26 сентябрь кунлари ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг