UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Шахмат. Жаҳон Кубоги 2025 жуфтликлар эълон қилинди: ҳамюртларимиз илк босқични кимларга қарши бошлашади? 0 19:01Бугун 5 нафар оғир вазнли дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади 0 18:40Том Аспиналл Перейранинг оғир вазнга ўтиш истагига муносабат билдирди 0 18:18"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати 0 17:52"У бунга лойиқ". Двалишвили декабрда ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 17:26"Учинчи жангда Перейрани мағлуб этишимга ишонаман" - Прохазка 0 17:01"Бошқалар уддалай олмайди". Кормье Двалишвили учун ким рақобат қила олиши ҳақида гапирди 0 16:38Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди 0 16:16"Анкалаевга энди камар учун имкониятга яна 15 та ғалаба керак бўлади" - UFC собиқ жангчиси 0 15:53Шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейбог Монреаль Жаҳон турида қатнашади 0 15:28"Мераб реваншда Умар Нурмагомедовни йўқ қилади" - Двалишвилининг мураббийи 0 15:02Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман" 0 14:39Абдел-Азиз: "Анкалаев UFC 320 турнирида жанг қилмаслиги керак эди" 0 14:17Самариддин Мухибиддинов Жаҳон чемпионати совриндори! 0 13:51Анкалаевнинг жамоаси жароҳат сабабли Перейра билан реваншдан воз кечишга чақирган (+ВИДЕО) 0

26 авг 09:10
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Футзал: Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари тақвими

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан навбатдаги ўқув йиғинини ўтказиш учун Эронга жўнаб кетади.

Кеча ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендес терма жамоанинг Жаҳон чемпионати баҳслари олдидан ўтказадиган йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини тасдиқлади. Унга кўра, дастлаб Эронда 28 ва 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказилса, мазкур ўйинлардан сўнг терма жамоа делегацияси Португалияга йўл олади.

Португалиянинг Порту шаҳрида ўтказиладиган йиғинда Хосе Мария Мендес жамоаси 1 сентябрь куни Португалия, 2 сентябрь куни эса Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ниҳоят, Жаҳон чемпионати стартидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви Колумбияда, Жаҳон чемпионати старти арафасида, мундиалнинг яна бир иштирокчиси Италия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига қадар ўтказадиган ўртоқлик учрашувлари рўйхати:

Машҳад, Эрон.

28 август.

Эрон – Ўзбекистон

29 август.

Эрон – Ўзбекистон.

Порту, Португалия.

1 сентябрь.

Ўзбекистон – Португалия.

2 сентябрь.

Испания – Ўзбекистон

Кали, Колумбия.

6 сентябрь.

Италия - Ўзбекистон

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг