UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0

15 сен 10:10
Янгиликлар

Футбол

Футзал. Португалия бош мураббийи: “Ўзбекистон кучли мураббийга эга”

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Португалия - Ўзбекистон учрашувидан олдин иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Португалия терма жамоаси устози Хорхе Бразз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон яхши жамоа. Бизга қарши бўлган ўйинда рақибимизни фақат ғалаба қониқтиради, шу сабабли бизга осон бўлмаслиги аниқ. Ўйлашимча мухлислар яхши тактик ўйини гувоҳига айланишади

Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли мураббийга эга. Мен бўлажак рақибизнинг Колумбияга қарши ўйинини стадиондан кузатдим, ушбу баҳсда Ўзбекистон жуда ёрқин ўйин намойиш этди.

Жамоамизда Рикардиньодек ўйинчи борлигидан фахрланаман. У ҳақиқий профессионал ва ўз ишини устаси. Рикардиньо жамоамизнинг етакчиси ва унга бўлган ишончим чегара билмайди”, - дейди Португалия терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Бразз ЎФА матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Португалия - Ўзбекистон учрашуви 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг