UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

05 авг 20:01
Янгиликлар

Футбол

Футзал терма жамоамиз Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади

Теглар :  Футзал
Литвада ўтадиган 2021 йилги жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси учун 6-13 август кунлари дастлаб Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

"Шундан сўнг, улар 14 август санасида Тошкент-Истанбул-Мадрид ҳаво рейси орқали Испанияда ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади. Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Мадрид ва Малага шаҳарларида Испания ва Аргентинага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Режага кўра, вакилларимиз машғулотларни 25-31 август кунлари Португалияда давом эттиради ва йиғин мобайнида Португалия, Коста-Рика ва Ангола футзал терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Футзалчиларимиз Порту шаҳридаги йиғинни якунлаб, 31 август куни Литва пойтахти Вильнюс шаҳрига йўл олади. Шунингдек, 6 сентябрь санасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган Литва билан ўртоқлик учрашувида қатнашади", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Халқаро ўртоқлик учрашувлари

15 август

Испания – Ўзбекистон

19 август

Испания – Ўзбекистон

21 август

Аргентина – Ўзбекистон

26 август

Коста-Рика – Ўзбекистон

27 август

Португалия – Ўзбекистон

29 август

Ангола – Ўзбекистон

6-сентябрь

Литва – Ўзбекистон

Мураббийлар штаби мазкур ўқув-машғулот йиғинлари учун 16 нафар футзалчини жалб этган.

Дарвозабонлар: Аббос Элмуродов ("Хуахин Жиззах"), Равшан Элибоев ("Пахтакор"), Рустам Умаров (АГМК)        

Ҳимоячилар: Ихтиёр Ропиев (АГМК), Хушнур Эркинов ("Металлург"), Машраб Одилов ("Пахтакор"), Анасхон Рахматов (АГМК), Илҳом Ҳамроев (АГМК), Ҳусниддин Нишонов (АГМК), Дилшод Раҳматов ("Хуахин Жиззах"),  

Ҳужумчилар: Даврон Чориев (АГМК), Суннатулла Жўраев ("Пахтакор"), Элбек Тўлқинов ("Максам Чирчиқ"), Акбар Усмонов ("Пахтакор"), Музаффар Аҳаджонов (АГМК), Шаҳзоджон Садиев (АГМК)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг