27 сен 09:50
Янгиликлар
Фьюрини чемпионлик камарларидан маҳрум қилишлари мумкин
Бир неча кун аввал британиялик боксчи жароҳатини рўкач қилиб, иккинчи маротаба украиналик собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличкога қарши ўтказилиши керак бўлган реванш жангини бекор қилганди.
WBA президенти Жилберто Мендоса баёнот бериб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси британиялик боксчини чемпионлик камаридан маҳрум қилиши мумкинлигини айтди. Агар Фьюри тиббий хулоса қайд этилган ҳужжатни тақдим этмаса, у шу ҳафтадаёқ чемпионликдан маҳрум қилинади.
Шунингдек, WBO ташкилоти ҳам боксчидан чемпионлик камарини тортиб олинишини маълум қилган. Агар амалда ҳам шундай бўлиб чиқса, декабрь ойида Владимир Кличко ва Энтони Жошуа ўртасида ушбу чемпионлик камарлари учун чемпионлик жанги ташкил этилади.
Фикрлар