UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0

03 сен 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гамбургга бормаган Дўсматовнинг мураббийи Ҳасанбой ҳақида нима деди?

Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов ҳакамлар қарори қурбонига айланиб, кумуш медал билан чекланган эди.

Ҳасанбойни Андижон Олимпия захиралари коллежидан то Олимпиада чемпиони бўлгунга қадар тарбиялаган шахсий мураббийи Зиятдинбек Тойгонбоев виза билан боғлиқ муаммо сабаб Германияга бора олмади.

Билмадик, бу ҳакамлар Тойғонбоев Ҳасаннинг ёнида бўлганида ҳам барибир ўз ишларини қилишлари мумкин эди. Лекин билганимиз Дўсматовнинг шахсий мураббийи Германияда икки ҳафтадан ошиқ давом этган сўнгги ўқув-машғулот йиғинида ҳам, жаҳон чемпионатида ҳам шогирдининг ёнида бўлмади.  


Биз мураббийдан шогирдининг финалдаги жанги ва умуман чарм қўлқоп усталаримизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки юзасидан интервью олдик.

- Зиятдинбек ака, жаҳон чемпионатига бормаслигингизга нима сабаб бўлди?

- Афсуски, муҳим паллада шогирдимнинг ёнида бўла олмадим. Бунга виза ололмаганим сабаб бўлди. Фуқароси бўлмаган шахсга виза бериш масаласи жуда ҳам қийин экан. Виза тақдим этиш жараёни чўзилиб кетиши натижасида бунга улгуролмадим. Табиийки, бунинг натижасида Гамбург шаҳрида ўтказилган 20 кунлик ўқув-машғулот йиғинидан ҳам четда қолдим. Балки, борганимда яхши бўлармиди? Ўйлашимча, шахсий мураббий бундай катта нуфуздаги мусобақаларда шогирдининг ёнида бўлиши керак. Ниҳоят, кеча менга Ўзбекистон фуқароси деган паспорт беришди. Энди ҳаммаси яхши бўлади.


- Ҳасанбойнинг финал жанги ҳақида нима дейсиз?

- Шогирдим жангни ўз фойдасига ҳал қилган эди. Ҳакамлар ноҳақлик қилишди.

- Жанг олдидан қандай кўрсатма берган эдингиз?

- Жанг олдидан бериладиган кўрсатма билан бевосита жанг кетаётганда бериладиган кўрсатма ўртасида катта фарқ бор. Вазиятни кўра била туриб, шогирдингизга тактикани ўзгартириш ҳақида гапирасиз. Кубалик боксчини прессингда ушлаб туриш, рақибга бир кирганда 2-3та зарба бериб, ҳимояга қайтиш кераклигини айтгандим. Рақибга кўп босим уюштирса, кубалик шунча тез чарчаб, ўзини назорат қила олмай қоларди. Финал жангида ғалаба қозондик, лекин Ҳасанбойга қарши овоз берган 3 нафар ҳакам яхши иш қилишмади. Ҳеч бўлмаса уларнинг бири бизга ҳаққоний ғалабани тақдим этганида, Ҳасанбой Германиядан олтин медал билан қайтарди.


- Жаҳон чемпионатидаги умумий иштирокимиз ҳақида нима дейсиз?

- Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашимиз керак эди. Ҳасанбойдан ташқари, 52, 75 ва 81 кг вазн тоифаларидаги боксчиларимиз ҳам чемпион бўлишга ҳақли эдилар. Лекин умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин ҳам ёмон натижаси эмас. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
03 сен 14:55:32
Aslanbek
Зиятдинбек ака паспорт, фуқаролик муборак бўлсин. Сиз билан Хасанбойдан хали юксак натижалар кутамиз. Хали олдинда бошқа нуфузли мусобақалар олимпиада ўйинлари турибди. Хасанбой учун хаммаси олдинда. Амалда Хасанбой жахонда тенгсиз боксчи. Хақиқий чемпион Хасанбой. Қора таппи Аргилагос бумажный чемпион. У ифлосга ўхшаб расмиятчиликка бумажный чемпион бўлгандан кўра, хеч қандай унвонсиз оддий боксчи бўлиб юриш шарафлироқ.
   
03 сен 14:50:27
Aslanbek
Зиятдинбек ака паспорт, фуқаролик муборак бўлсин. Сиз билан Хасанбойдан хали юксак натижалар кутамиз. Хали олдинда бошқа нуфузли мусобақалар олимпиада ўйинлари турибди. Хасанбой учун хаммаси олдинда. Амалда Хасанбой
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг