UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

05 ноя 13:17
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол мураббийлари учун семинар

Теглар :  ГандболСеминар
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳудудлардаги мураббийлар малакасини ошириш бўйича бир қатор дастурлар олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоа мураббийлари иштирокида жойлардаги мураббийлар учун ташкил қилинаётган онлайн семинарлардир. Бугун гандбол бўйича ўтказилган тадбирда катта тажрибага эга терма жамоа мутахассислари вилоятлардаги 10 нафардан ортиқ тренерларга ўз билимларини улашди.

Семинарни тажрибали мутахассис Улуғбек Икрамов олиб борди. Мураббий ўз тақдимотида видеоматериаллардан кенг фойдаланди ва замонавий гандболда ҳужум ва ҳимоядаги тактик ёндашувлар, методикалар ҳақида атрофлича гапириб берди. Тадбир давомида Ўзбекистон гандбол федерация бош котиби Исмоил Матхаликов сўз олиб, бу каби семинарларнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бутун дунёда мураккаб коронавирус инқирози юз бераётган бир пайт бўлишига қарамасдан ҳукуматимиз спорт соҳасини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Давлатимиз томондан янада ривожланиш учун барча шароитлар яратиб бериляпти. Биз бунга фақат ўз ғалабаларимиз билан жавоб беришимиз лозим. Гандболда ёшларимиз билан катта ютуқларга эришдик. Ана энди асосий терма жамоалар билан ҳам янги марраларни забт этиш керак. Бу каби семинарларнинг ташкил қилиниши мураббийлар учун жуда ҳам фойдали. Келажакда мутахассисларнинг тажрибасини ошириш учун онлайн ва офлайн семинарларни янада кўпайтиришга ҳаракат қиламиз”, – деди Исмоил Матхаликов.

Тадбир давомида иштирокчилар турли мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг